3:39

Биз хар хил одамларга хушхабар айтамиз

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Агарда одамларнинг бутлардан ва гуноҳлардан қайтишини хоҳласангиз уларга динни берманг. Уларга ўз маданиятингизни ўтказишга урунманг. Улар бошқа маданиятни хоҳламайдилар. Уларга янги тизим ёки фалсафани ўргатишга ҳаракат қилманг. Уларнинг барбод бўлишини аллақачон кўриб бўлган. Филип самарияликлар билан бўлишганидек, Исо ҳақида шунчаки бўлишинг. Зеро Исо чанқаганлар учун Тирик Сув, оч қолганлар учун Тирик Нон, касаллар учун Шифо, зулматдагилар учун Нур, етимларга Ота, Унга ишонганлар учун эса Боши ва Охиридир. У инсон муҳтож бўлган нарсаларнинг Ҳаммасидир.

Ҳаворий Павлус олий маълумотли, ўз доирасидагиларнинг етакчиси, оталарининг эътиқодига берилган одам эди. Унинг ўз эътиқодидан воз кечишига ҳеч ким ишонмаган бўлар эди. Лекин айнан шу нарса содир бўлди: у Исони шахсан учратганида ўз «фазилатларини» қолдирди. Мана у нима деди: «Қолаверса, мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: мен ўз фазилатларимга ишонаман, деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман. Мен саккиз кунлигимда суннат бўлганман. Мен Исроил халқининг Бенямин қабиласиданман, иброний наслидан бир яҳудийман. Таврот Қонунига мансублик десангиз, фарзий мазҳабида эдим. Диний ғайрат десангиз, Исо умматини таъқиб қилдим. Қонун талаб қилган солиҳлик десангиз, бегуноҳ эдим. Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай деб ҳатто ахлат ҳисобладим» (Филип 3:4). Павлус учун ҳамма нарса аҳамиятсиз бўлиб қолди, чунки у Масиҳни учратган эди. Бу ҳамма учун мўъжиза бўлди. Павлуснинг ҳаётидаги буюк ўзгаришни Масиҳнинг шогирдлари-ю ҳаворийлари дарров англашмади. Аммо у уни Ўзгартирган Масиҳ билан шахсий кечинмаларни бошидан ўтказган эди. У «фазилатларидан воз кечганидан» хурсанд эди.

Мусо чақалоқлигида саройга олиб келтирилган эди. У мисрнинг барча билимларини олган эди. У ишида ҳам сўзида ҳам доно эди. У ер юзида яшаган фиръавнларнинг энг буюги бўлиши мумкин эди. У кўнгли тусаган ҳамма нарсага эга эди. Аммо биз Қадимги Аҳдда ўқиганимизда, Исо келишидан анча илгари Худонинг қудратини имони билан кўрганида, ўзгаришга тайёр бўлганини кўрганмиз. Шахсий тажрибада ҳаётимизга бошқача маъно берувчи ва уни ўзгартирувчи куч бор.

Яна қандай сабабга кўра Мусо ўз давлатини, жамиятини, саҳродаги ёлғизлик ва жудолик учун ўз ҳокимлигидан воз кечиб кетди?

Яқинда Масиҳни учратгани туфайли яхши ҳақ тўланадиган ишини ташлаган бир ёш йигит ҳақида ўқиган эдим. Унинг иши Худога маъқул эмаслигини англаган эди. Исо билан учрашувидан сўнг ҳаёти ўзгаргани туфайли у «гўшт учун суякни ташлади».

Муқаддас Китоб шундай дейди: «Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди ҳаммаси янги бўлди» (2-Коринфликларга 5:17).Бу ҳақиқатдан ҳам шундай. Масиҳ билан шахсан учрашув, инсонга ташқи ўзгариш каби ички ўзгаришларни ҳам олиб келади.

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top