2:36

Исо ва Муқаддас китоб 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз билан соғ-омонликда учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Худо бизга, ҳам илоҳий, ҳам инсоний бўлган калом орқали гапиради.

Биз буни Худонинг Каломи — Исо Масиҳда кўришимиз мумкин: У ҳам Худо, ҳам инсондир. Биз Исонинг илоҳий табиатини улуғлаш билан Унинг инсоний табиатини пастга урмаймиз.

Шу билан бирга, Унинг инсоний табиатини эъзозлаганимизда, Унинг илоҳий табиатини назардан четда қолдирмаймиз. Муқаддас Китоб инсон қиёфасига кирган Исо Масиҳда ўзининг тўлиқ маъносини топар экан, бу бизга Муқаддас Китобнинг илоҳий-инсоний калом сифатидаги табиатини тушунишимизга қўл келади.

Худонинг Каломи бизга, яъни инсониятга инсон орқали ҳамда инсоният тарихи воситасида берилган. Талқиннинг баъзи услублари мана шу ҳақиқатни назардан четда қолдиришади. Булар сўзма-сўз ва аллегорик талқинлардир.

Сўзма-сўз талқин ваҳийнинг тарихий талқиндаги ролини ерга урса, аллегорик талқин эса, тарих ваҳий содир бўладиган саҳна бўлиши мумкин эмас, деган фикр билан ундан воз кечади.

Аммо Муқаддас Китобнинг тузилишида маълум типология мавжуд бўлиб, унга кўра, Худонинг босқичма-босқич очиладиган ваҳийсида тарих ўта муҳим ўрин эгаллайди.

Гуноҳга тушишдан олдин, инсон Худо ҳақидаги ҳақиқатни табиат ва ўз виждони орқали қабул қилган, лекин у ҳар доим ғайритабиий каломга муҳтож бўлган: бу сўз табиатдан эмас, тўғридан-тўғри Худодан келган.

Ғайритабиий Каломнинг ёрдамисиз ҳатто гуноҳсиз бўлган одамзод ҳам коинотни тўғри талқин қила олмаган. Табиий ваҳийни тўлдириш учун ҳар доим ғайритабиий ваҳий керак эди.

Илк гуноҳ туфайли инсоният табиатдаги ва ўз виждонидаги Худо ҳақиқатини бўғиб қўядиган бўлди; бундан ташқари Худодан келадиган ҳар бир ғайритабиий каломга қарши исён қиладиган бўлди.

Одам Ато ва Момо Ҳавонинг гуноҳларидан сўнг, бу бутун инсониятнинг гуноҳига айланди ва мана шу гуноҳ улар табиатининг бир қисми бўлиб қолди. Худонинг қутқариш фаолияти бутун нажот тарихида босқичма-босқич очиб берилган Худонинг ғайритабиий ваҳийсини ўз ичига олади.

Мана шу Калом Муқаддас Ёзувларда биз учун сақланиб қолган. Шунинг билан азизлар, мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top