3:18

Биз Худонинг Каломига мухтожмиз

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Ўзининг иши бўлмаган нарсани қилаётган хушхабарчига қараш нақадар оғир. Биз Худонинг ҳамкорларимиз (1-Коринфликларга 3:9). Биз Худо учун шунчаки ишламаймиз. Жамоатнинг бошқа хизматлари каби хушхабарчиликка ҳам биз ўз хизмат қисмимизга, Худо эса Ўз қисмига эга. Бу иккита қисм бирлашса, натижа аниқ. Биз уруғ сепишга, уни парваришлаб ва ҳатто сув қуйишга юборилганмиз. Бу деганимиз, Масиҳ биз учун нималар қилгани ҳақидаги Хушхбарни бўлишамиз ва хушхабарчилик учун ҳамма имкониятларни ишга соламиз. Қолганлари эса, Худога, Унинг Ўғлига, Муқаддас Руҳга тегишли.

Қутқарилган одамларни кўриш қандай яхши. Улар бизнинг гувоҳликларимиз орқали келишаётганини кўриш ундан ҳам яхши. Лекин унутманглар, биз гуноҳкорларни ҳукм қила олмаймиз. Буни биз орқали Муқаддас Руҳ қилади. Биз одамларни гуноҳдан қутқара олмаймиз. Лекин Масиҳ бугун биз орқали қила олади. Шундай қилиб натижани кўряпсизми йўқми, унутманг, бизнинг вазифамиз – хушхабар айтиб, одамларни Масиҳсиз ўлиб кетмаслиги учун огоҳлантириш. Зеро У бизга, Унинг сўзлари бекор қайтиб келмаслигини айтиб жўнатганнинг Ўзидир (Ишаъё 55:11). Шахсий хушхабарчиликда меҳнат қилаётганлар Муқаддас Китоб бўйича умумий билимга эга бўлмаса, нуфузли бўлолмайдилар. Шунингдек, хушхабарчилар сифатида унутмаслигимиз керак, Худонинг Каломи – бу имон берувчи Каломдир. Бу ишонч келтирувчи Каломдир. У одамларнинг ҳаётини ўзгартиради. У муқаддасликка ўргатади. У гуноҳдан асрайди. Каломни билиш бизга керакли жойда керакли сўзни гапиришимизга ёрдам беради.

Ҳаворий Павлус зиндонда ётганида Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни айтолмас, одамларга бориб, муҳтожларга ёрдам беролмас эди. Ўзининг Қутқарувчиси ҳақида гапиришни жудаям истаган Павлус, кундага солинган эди. Шундай бўлса ҳам ушбу сўзларни гапиришга ҳоли бор эди: «Худонинг Каломи занжирбанд эмас!» (2-Тимўтийга 2:9). Масиҳ Хушхабарини бўлишишга ҳаракат қилишимиз биланоқ, йўлимизда тўсиқлар ва қаршиликлар пайдо бўлади. Бу тўсиқлар ҳар давлат, ҳар маданиятга кўра ҳар хил бўлади. Агарда биз Масиҳ учун одамларга эришишни истасак бу муаммоларни четлаб ўтолмаймиз.

Ҳаётимда Масиҳнинг мўъжизали ишларини кўргач, Хушхабарни тарқатишга халақит бера оладиган ҳеч бир жиддий тўсиқ йўқлигига аниқ ишондим. Худонинг Каломи ҳамма ерда ҳамма одамларга етказиляпти. Масиҳ Хушхабари тўсиғу миллатчиликни билмайди. Шундай гап бор: «Даволашдан кўра огоҳлантириш яхши». Қаршиликларни қанчалик кўп билсак, уларни шунчалик енгиб ўтишимиз енгил бўлишига ишончим комил. Охирги дарсда биз хушхабарчи учун зарур бўлган баъзи бир томонларини кўриб чиқдик. Энди ҳар хил тоифадаги тўсиқларни енгиб ўтишни ўрганиб оламиз. Унутманг, биз учун мумкин бўлмаган нарсалар Худода мумкин!

Азизлар, ушбу туркумдаги хикояни электрон шаклига эга бўлишни истасангиз, www.najot.com сайтимизга ташриф буюринг. У ерда сиз нафақат қизиқарли, балки, фойдали хикояларни кўчириб олишингиз мумкин. Бордию фикр-мулоҳазаларингизни билдирмоқчи бўлсангиз, dilkash@najot.com электрон манзилига мактуб йўлланг. Хайир, омон бўлинг азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top