MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳалқимизда бир ажойиб нақл бор: «Ҳақиқат эгилади, букилади лекин синмайди». Чиндан ҳам тўғри топиб айтилган нақл. Ҳақиқат қачон бўлмасин, ўзининг ҳақиқатлигини кўрсатади. Аммо афсуски бу нарса жуда кўп вақтни олади. Ҳақиқат билан яшашни маъқул кўрадиган одамлар бу чиркин ва нафс балосига, бойлик тўплаш балосига учраган инсонлар орасида яшашга анча қийналадилар. Уларнинг ҳақиқат билан яшашларига йўл қўймайдилар. Бироқ, ҳақиқат барибир юзага чиқар экан, қийинчилик билан бўлса ҳам инсон ўз виждонига қарши чиқмай ҳотиржам яшаши мумкин. Бугунги суҳбатимизни бекорга ҳақиқатдан бошламадик. Аслида бундан бир неча минг йиллар олдин башорат қилинган ҳақиқатлар ҳақида суҳбатлашмоқни маъқул кўрдик. Ҳар бир ҳақиқат амалга ошар экан, башоратларнинг амалга ошишини таҳлил қилиб кўриш, бизга фақат умид бағишлайди.

Narrator 2 У ҳақидаги башоратлардан бири Ишая пайғамбар китобида ёзилган: «Биз учун бола туғилди. Бизга ўғил берилди ва ҳукумат унинг елкаларида бўлғай. Ва уни ажойиб Устоз, қудратли Худо, абадий Ота ва тинчлик Шаҳзодаси деб атарлар» (Ишаё 9:6). Бу башорат амалга ошди. Уни ажойиб Устоз деб билишди. У чиндан ҳам тинчлик Шаҳзодаси бўлди. У ўз шогирдларига баҳслашмасликни, доим тинчлик пайидан бўлишни уқтирди. «Мен сизларга тинчлик қолдиряпман: Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик дунё берган тинчликка ўхшамайди» (Юҳ 15:27). У чиндан ҳам тинчлик шаҳзодаси эди. Унинг туғилиши ва жойи ҳақида ҳам башорат қилинган эди. Мика пайғамбарнинг китобида бу ҳақида шундай дейилган: «Эй, Яҳудо диёридаги Байтлаҳм! Сен Яҳудо уруғларидан асло кам эмассан. Зеро халқим – Исроилни боқувчи Доҳий Сендан келиб чиқажак» (Мика 5:2).

Narrator 1 Унинг азобланиши ҳақида ҳам олдиндан башорат қилинган. «Улар Исроил Доҳийсининг юзларига ҳипчин билан урарлар» (Мика 5:1). Исо Масиҳ ерга келди, яшади ва Уни маҳкум қилишди. Каломда шундай ёзилган: «Аскарлар Исони ҳукумат саройидаги маҳкама биносига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг бошига тўплашди. Унга шоҳона тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди. – Яшавор, эй яҳудийларнинг Подшоси! – деб Уни қутлай бошлашди. Қамиш билан Унинг бошига уриб, юзига тупуришди» (Марк 15:16-17). Исо Масиҳ ҳақида қандай башорат қилинган бўлмасин, бари рўёбга чиқди. Ҳеч бири амалга ошмай қолиб кетмади. Худованд айтган ишларнинг бари, Исо Масиҳ дунёга келганидан кейин амалга ошди. Шунинг учун ҳам қадимги руҳонийлар ва имонли уламолар Худо каломига қаттиқ ишонганлар. Унинг ҳеч бир ҳарфи ва нуқтаси бесамар кетмаслигини яхши билишган.

Narrator 2 Хўш, биз учун ҳам қандайдир башоратлар борми? Албатта бор. Исо Масиҳ ер юзида яшар экан, ўз шогирдларига ва жумладан бизга ҳам тегишли бўлган ваъдаларни берган. Улардан бири шундай эди: «Эй ҳозир йиғлаётганлар, саодатлисиз! Чунки сизга севинч кулгиси келур. Инсон Ўғлига ён босганингиз учун одамлар сиздан нафратланса, жамиятдан қувғин қилиб, ҳақорат қилса, номингизга доғ тушириб этса бадном, сиз барибир саодатмандсизлар! Ўша кунда севининглар, севинчдан ўйнанглар! Зеро сизга кўк мукофоти буюк бўлур. Пайғамбарларга ҳам атолари шу йўлни тутган.» (Лук 6:21-23). Ибодатга жавоб бериш ҳақида Исо Масиҳ мана шундай деган эди: «Наҳотки Худо уларни бироз куттириб қўйса ҳам, Ўзига кечаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса? Сизларга айтаманки, уларни кўп ўтмай ҳимоя қилади.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top