Narrator 1 Ассалому алайкум. Яқинда аввал ўқиган бир парчани ўқиб қолдим. Бу сафар у менга бутунлай бошқа кишилар ҳақида маълумот берди. Келинг, мана шу парчани сизнинг ҳам эътиборингизга ҳавола қиламан.
«Шундай қилиб, Осмон Шоҳлиги узумзорига эрта саҳарда мардикорлар ёллагани чиққан боғ эгасига ўхшайди. У мардикорлар билан кунига бир кумуш танга беришга келишиб, уларни ўзининг узумзорига юборибди. Соат тўққизларда у яна чиқиб, бозор майдонида бекор турган бошқа одамларни кўриб, уларга: — Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, мен сизларга тегишли ҳақингизни бераман, — дебди. Улар эса борибдилар. Туш чоғи ва соат учга яқин у тағин чиқиб, яна шундай қилибди.
Narrator 2 Соат бешларда чиқиб, бекор турган яна бошқаларни кўрибди-да: — Нега сизлар бу ерда кун бўйи бекор турибсизлар? – деб сўрабди. Улар эса: — Ҳеч ким бизларни ишга ёлламади-да, — дебдилар. Шунда боғ эгаси: — Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, тегишли ҳақингизни оласизлар, — дебди. Кеч бўлгач, узумзор эгаси ўзининг ҳосилотига: — Мардикорларни чақириб, уларга охиргисидан бошлаб биринчисигача хизмат ҳақларини бергин, — деб буюрибди.» (Мат 20:1-8). Бу масалдан нимани тушундингиз? Узумзор эгасининг ўз узумзорида ишлатиш учун мардикор ёллаганини. Узумзор эгасининг кун давомида қилган ишларига эътибор қилдингизми? У мардикор ёллашга хизматкорларидан бирини юбормади. Унинг ўзи бозор майдонига ва бошқа жойларга бориб, узумзорида ишлаш учун одамларни йиғди.
Narrator 1 Бу ишни у кун давомида қилди. Аввал куннинг бошида, кейин эса бироз кечроқ, соат тўққизларда чиқди. Кейин яна учга яқин чиқди. Охирида эса кечки пайт соат бешларда чиқди. Ҳар сафар чиққанида узумзорида ишлаш учун одамларни йиғиб келаверди. Агар ҳикояга диққат билан қарасангиз, ҳикоядаги узумзор эгаси Худованд эканини англайсиз. Худованд узумзорига ишчилар ёллаган бир кун эса бутун бир ҳаёт эканини тушунасиз. Чиндан ҳам ҳаётимиз Худонинг назарида бир кун кабидир. Инсон ҳаёти давомида Худованд уларни Ўз иши учун чақиради. Кимнидир тонг саҳарда – яъни болаликда, кимнидир соат тўққизларда – ёшлигида, яна кимнидир эса соат учларда – 40 дан ошганидан кейин, баъзиларни эса кечки соат бешларда – ҳаётининг охирги йилларида. Ҳар доим Худованд инсонларни ўзига келишга чақиради. Фақат унга қандай жавоб берамиз?
Narrator 2 Худованд бизни чақирганида биз уни эшита оламизми? Масалдаги узумзор эгаси ишчиларни ўз узумзорига чақирганида улар қандай жавоб қилишди? Улар узумзор эгасининг сўзларига қулоқ тутди, у айтган нарҳга рози бўлиб, унинг ортидан эргашди. Муҳими узумзор эгаси алдамаслигига ишонди. Биз ҳам Худованд бизга бераётган ваъдаларга ишонамизми? Агар ишонсак, Унинг ортидан эргашамиз. Афсуски, кўпчилик Унинг чақириғига эътибор қилмайди. Худованд инсонни ҳаётининг қайси палласида чақирмасин, инсон доимо Унинг чақириғига ижобий жавоб бериши унинг учун фойдалидир. Худованд сизни қачон чақирмасин, Унинг ваъдалари ўзгармайди. Кечроқ чақирганларга камроқ иноят ваъда қилмайди. У ҳар доим адолатли ва меҳрибондир. Азизлар, Каломда ёзилган маталларни яхшироқ тушунишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.