MP3

Narrator 1 «Йўшиё саккиз ёшида шоҳ бўлиб, Қуддусда ўттиз бир йил ҳумдорлик қилди.» (4 Шоҳ 22:1)

Ассалому алайкум. Чиндан ҳам қадимда жуда кўп шоҳлар ўтган. Уларнинг ҳаммаси ҳам Худога садоқат билан хизмат қилган эмас. Жуда кўп шоҳлар ҳукмронлик даврида Худони унутиб, ёвуз ва ярамас ишлар қилганлар. Одатда шоҳлар тахтни балоғат ёшига етиб, отасидан мерос қилиб олган ёки жанг қилиб эгаллаган. Аммо улар орасида тахтга 8 ёшида чиққан бир шоҳ бор. Унинг исми Йўшиё. У ҳақида ўқисангиз, шундай ёш болакайнинг ақлига ва тахтни бошқариш усулига ҳайрон қоласиз. Одатда 8-9 ёшли болакайлар Худо ҳақида ҳали тўлиқ тасаввурга ва тушунчага эга бўлмайди. Улар ўйнаш ва роҳатланишдан ўзгасини ўйламайди. Аммо Йўшиё ундай болалардан эмас эди. У тахтни қандай эгаллаганини биласизми? Келинг шу ҳақида қисқача айтиб бераман.

Narrator 2 Йўшиёнинг отаси Омон Қуддус ҳукмдори эди. У Манашенинг ўғли эди. Омон ҳам тахтга ўтиргач, отаси каби Эгамиз олдида қабиҳ ишлар қилди. Худди отаси юрган йўллардан юриб, ўша бутларга хизмат этиб, сажда қилди. Ота-боболарининг Худоси…дан юз ўгириб, Унинг йўлидан юрмади. Хўш, бундай одам қандай жазога лойиқ? Шундай бўлдики, Худованд уни ўз саройи амалдорлари орқали жазолади. Шоҳ Омоннинг аъёнлари фитна уюштириб уни ўз саройида ўлдирдилар. Халқ эса унинг ўрнига ўғли Йўшиёни шоҳ қилиб кўтардилар. Йўшиё ҳақида Каломда шундай ёзилган: «Йўшиё Эгамиз олдида тўғри ишлар қилди. Ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди.» (4 Шоҳ 22:2). У саккиз ёшидан тахтга чиққанига қараганда, унинг ёшлиги жуда ҳам ташвишли ва банд ўтган.

Narrator 1 У ёшлигидан халқни бошқариш сирларини ўрганган. Унинг шундай ажойиб шоҳ бўлганини ҳисобга оладиган бўлсак, Худованд унинг атрофини яхши одамлар билан ўраганини билиш мумкин. Одатда болакай тахтни эгаллайдиган бўлса, унинг ёнида тахт сирларини, халқни бошқариш йўлларини ўргатадиган доно маслаҳатгўйи бўлади. Худованд эса Йўшиёни мана шундай одам балки одамлар билан марҳаматлаган. У ҳар бир ишини ўйлаб, Худога маъқул келадиган тарзда бажаришга ҳаракат қилган. Шунинг учун ҳам у ҳақида каломда : «ўнгга ҳам, чапга ҳам оғмасдан, бобоси Довуднинг йўлидан юрди», — деб ёзилган. Худовандга қарши ишлар қилмаслик учун киши ўз йўлини яхшилаб текшириши, қиладиган ишларини тарозига солиб кўриб, Худонинг назарида тўғри бўлганини танлаши керак. Бу эса осон иш эмас.

Narrator 2 У отаси қилган ёвуз ишларни кўриб ўсган бўлса-да, отасининг йўлидан кетмади. У ёш бўлишига қарамай, отасининг ишлари ёмон эканини, Худованднинг амрига кўра яшаш кераклигини англаган. Шуни англаган ҳолда мустақил фикрга эга бўлиб, шу фикрдан оғишмай тахт бошқарган. У ҳар қадамда Худонинг иродаси нималигини билишга ҳаракат қилган. У Худонинг уйидан топилган китоб ичида ёзилганларини бутун халққа ўқиб эшиттиришни буюрган. Шунга кўра халқини ҳам Худонинг йўлида юришга ундаганини билиш мумкин. У халқни тўғри йўлга бошлаган яхши ҳукмдор бўлган. У мамлакатдаги бутпарастликни йўқ қилади. Худонинг каломига кўра иш қилиб, Унинг назарида иноятга ноил бўлади. Шунинг учун ҳам у Қуддусни 31 йил бошқарди. Азизлар доно шоҳ Йўшиё ҳақида кўпроқ билишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top