3:02

Иброҳим ва Исҳоқ

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон қаршисида сизлар билан биргаман. Ҳурматли радио тинглови биродарлар, келинг бугунги эшмттиришимиз орқали Иброҳим бобомиз ҳақида суҳбат олиб борсак.

Худованд Ўз ваъдасига мувофиқ Иброҳимга ўғил берган эди. Албатта ҳар бир ота- она ўз фарзандини яхши кўрганидек, Иброҳим билан Соро ҳам Исҳоқни севишар эди. Албатта фарзандимиз биринчи марта дада ёки ойи деб айтганини эшитсак, хурсандчилигимиз бир олам бўлади. Ўйлайманки, бугунги қаҳрамонларимиз ҳам худди шу нарсани ўз бошларидан кечирган бўлсалар керак.

Балки ўғил бола бўлгани учунми, Исҳоқ доимо Иброҳим билан бирга бўлар эди. Иброҳим эса ўз фарзандига Худони севишни ва Унга қулоқ солишни ўргатар эди. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Иброҳим нафақат ўз ўғлига ниманидир ўргатар эди, балки кўпроқ у билан бўлишга, унга кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилар эди.

Бу нарса эса ҳар биримизга жуда катта дарс бўла олади. Албатта ҳозирги кун ўша давр билан катта фарқ қилади. Айниқса ота-оналар эрталабдан то қош қорайгунга қадар ишда банд бўлишлари, болалар билан бирга бўлиш учун камроқ вақт ажратишга сабаб бўлади. Азизлар, лекин бундай ҳолатлар ҳеч кимга баҳона бўлмаслиги керак.

Аҳир бола тарбияси ҳар биримизнинг энг муҳим вазифаларимиз бўлиши керак. Биз хоҳлаймизми йўқми, вақтимиз борми йўқми, фарзандимизнинг тарбияси юқори даражада бўлишини истаймиз. Бунинг учун эса бизга ҳеч нарса тўсиқ бўлмасин. Иброҳим Исҳоққа жуда муҳим нарсани ўргатди, яъни у қандай қилиб Худованд билан гаплашгани ҳақида гапириб берди.

Шу орқали ўз ўғлига ибодат қилишни ўргатди. Худованд сени бизга беришни ваъда қилган эди. Сен орқали Худо менинг авлодларимини кўпайтиришни ваъда қилган, деди Иброҳим ўғлига. Исҳоқ отасидан Худовандга сажда қилишни, Унга бўйсунишни ўрганди. Иброҳим Исҳоқни жуда севар эди. Аҳир у Иброҳимнинг ягона ва Худованддан тилаб олган ўғли эди. Лекин Иброҳим Худовандни ўғлидан ҳам ортиқ севарди.

Шунинг учун ҳам Худованд учун энг яхши кўрган фарзандини ҳам аямади, уни қурбон қилмоқчи бўлди. Бу эса Худовандга бўлган буюк севгидан даракдир. Азизлар, баъзи пайтларда ўзимизда бор бўлган айрим буюмларни дўстларимиздан ёки биродаримиздан қизғанамиз. Бу билан ўзимиздаги ишончни камлигини кўришимиз мумкин. Тўғри, ўзимиздаги бор нарсани бошқаларга совға қилавермаслигимиз керакдир, лекин баъзан Худованднинг номи улуғланиши учун шундай қилишга чўчимайлик. Яна радио орқали учрашгунча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top