MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳаётда ҳар бир инсоннинг ўз яшаш тарзи бор. Ҳар кимнинг ҳаётга бўлган қараши турли хил. Кимдир шоду ҳуррам, кимдир азада. Кимдир ҳеч нарсадан ғам чекмай яшашни маъқул кўради, кимдир роҳат-фароғатни қувади. Ҳар бир одамнинг яшаш тарзига қараб, улардан ўрнак олиш мумкин. Қадимда яшаб ўтган бир доно воиз ҳаётни кузатар экан ўта оқиллик билан ҳулоса чиқарган. Келинг, сиз ҳам унинг хулосасидан боҳабар бўлинг.

«Мен, Воиз, ўзимга: «Қани, роҳатланиб, маза қилай-чи», дедим, лекин бу ҳам беҳуда экан. Кулги телбалик экан, роҳат қандай фойда келтиради? – дедим. Донолик мени бошқарар экан, кўнглимни шароб билан чоғ қилиб кўрай-чи, деб аҳмоқликка ўз бағримни очдим. Бу дунёда одамлар ўз қисқа ҳаётлари давомида қандай иш қилсалар уларга фойда келишини билмоқчи бўлдим.

Narrator 2 Буюк ишлар қилдим, ўзимга уйлар қурдим, узумзорлар барпо қилдим, полизлар ва боғлар яратдим, у ерларга ҳар хил мевали дарахтлар экдим. Ўсаётган дарахтларни суғориш учун ҳовузлар қаздирдим. Ўзим учун қуллар ва чўрилар сотиб олдим. Уйимда қул-чўрилар туғилиб, уларнинг сони ортиб бораверди. Подаларим шунчалик кўп эдики, Қуддусда мендан олдин яшаган ҳеч кимда бунчалик кўп мол-қўй бўлмаган. … Мен буюк бўлиб, буюкликда Қуддусда мендан олдин яшаганларнинг ҳаммасидан ўтдим. Донолигим менга панд бермади. … Аммо ҳамманинг тақдири бир эканлигини ҳам тушундим. Ўзимча; «Нодоннинг бошига тушган нарса, менинг ҳам бошимга тушар экан. Шундай доно бўлишнинг нима фойдаси бор?!», — деб ўйладим. Бу дунёда меҳнат қилиб топган ҳамма нарсамдан нафратландим, чунки ҳаммаси барибир мендан кейин келадиганларга қолишини билардим.»

Narrator 1 Бу сўзлар қадимда яшаб ўтган воизнинг сўзлари. Замон қандай бўлмасин, унинг сўзлари ҳақиқатлигича қолади. Унинг айтишича, одам учун ейиш, ичиш ва қилган меҳнатидан роҳатланишдан яхшироқ нарса йўқ. Бу ҳам Худодан. Ахир, Худосиз ким овқат ея олади, ким роҳат топади?! Худога маъқул бўлганларга Худонинг Ўзи донолик, билим ва қувонч беради. Гуноҳкорларга эса бойлик йиғиш иштиёқини беради-ю, уларнинг ишлаб топганларини олиб, Худо Ўзига маъқул бўлганларга ато этади. Инсон қай тарзда ҳаёт кечирмасин, Худованд уларнинг гуноҳ-у савобларини қайд этиб боради. Инсон қилган гуноҳига яраша жавоб олади ва қилган яхши ишига яраша мукофот. Фақат бу тасаввур қилганимиздан бошқачароқ бўлса, буни англай олмай қолишимиз мумкин.

Narrator 2 Инсон дунёда яшар экан, хоҳ у Худо билан бўлсин, хоҳ Худосиз яшасин, барибир қилган ишига яраша ҳосилини ўради. У яшагани сайин, ҳаётда қандай яшаш тажрибасини орттиради. Бошқаларнинг ҳаётини кўриб, фикр қилади, ўрганади. Агар ўзининг ва бошқаларнинг ҳаёт тажрибасидан яхши ва доно ҳулоса чиқарса, шунга кўра амал қилиб яшаса, ҳаёти мазмунли ва баракали бўлади. Ҳаётда яшаш давомида олинган тажрибани инсон ўз фарзандларига ва невараларига мерос қилиб қолдиради. Тўғри орттирилган ва амал қилинган тажриба ўзининг ёқимли ва ширин меваларини беради.

Инсонлар ҳаётидан олинган тажрибалар, Худованд каломидан инсон зотига берилган амрлар, яхши инсонларнинг гувоҳликлари ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.najot.com сайтимизга мурожаат қилинг. Бундан фақат мамнун бўласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top