3:06

Афсона ва ҳақиқат

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз инсон тақдири ҳақида кетади. Инсон тақидирига оид бир қизиқ, ҳақиқатга яқин афсонани эшитган эдим. Унинг қай даражада ҳақиқат эканлигини ўзингиз эшитиб билиб олинг.

«Бир инсон дунёга келибди. У ўз кулбасида тинчгина яшаб вояга етибди. Ҳаёти давомида инсонлар ожиз бир мавжудот эканлигини англабди. У яна Худо борлиги, У жуда ҳам қудратли ва буюк Зот эканлигини ҳам одамлардан билиб олибди. Унинг кулбасида ҳаёти учун зарур бўлган барча нарсалар – озиқ-овқат, кийиб-бош ва бошқа буюмлар бор экан. Унинг турмуш тарзи ўзига ёқар, ҳаётидан мамнун экан. У фақат бу осуда ҳаётидаги тинчлиги бузилишидан қўрқаркан. Ëши 25 га кирганида вужудида бир нима қимирлаганини сезибди. Бу уни қўрқувга солиб, Худога илтижо қила бошлабди: — Худойим, мени қутқар, тинчлигимни бузма, дебди.

Narrator 2 Худо унинг илтижоларини ижобат қилибди. Ва ҳалиги одам яна осойишта яшашда давом этибди. Ëш 36 га кирганида вужудининг яна бошқа ерида бир нима қимирлаганини сезибди. Яна Худога ёлворибди. Худо унинг хоҳишини бажарибди. 41 ёшга кирганида яна шу ҳол такрорланибди. Шундай тарзда у осойишта ҳаёт кечириб, 50 ёшга кирганида бетобланиб, ҳаётдан кўз юмибди. Руҳи танасидан ажралиб, фаришталар уни юқорига олиб чиқиб кетибдилар. Улар узун йўлакча бўйлаб ҳаркатлана бошлабдилар. Йўлакда турли ёзувлар ёзилган эшиклар бор эмиш. Бу хоналарда нималар бор? – деб сўрабди у. – Киришни истайсанми? – деб сўрабди фаришталардан бири. Шундай қилиб, улар хонага кирибдилар. Бу ерда шунча бойлик, олтин-жавоҳирлар бор эканки, уларни кўриб ҳалиги одам ҳайратдан донг қотибди. Улар йўлакдаги яна бошқа хоналарга ҳам кирибдилар.

Narrator 1 Уларнинг бирида шириндан – шакар болачалар бор экан, яна бир эшик пештоқидан эса «жаҳон етакчиси» деган ёзувга кўзи тушибди. Шунда фаришталар: Агар, истаганингда эди, буларнинг бари сеники бўлиши мумкин эди, дебдилар-да, уни боқий манзилга олиб кетишда давом этибдилар.»

Демоқчи бўлганимиз, инсон орзу – умидлар билан яшар экан, уларни бажаришдан қўрқмаслиги керак. Орзуингизни бажаришда тўғри ният қилиш, шунга кўра инсон ўзини тайёрлаши лозим. Қўрқувни енгиб ўтиш орзуга етишишдаги биринчи қадам бўлади. Ривоятдаги одам тинчлиги бузилишидан қўрқиб, кўп нарсаларга эришишдан маҳрум бўлди. Дейлик, инсон ўз қўрқувини енгиб ўтди, унда ишонч ҳисси уйғонди. Ва бу ишонч уни ҳаракатга йўналтиради.

Narrator 2 Аммо мақсадга эришиш йўлида яна бошқа тўсиқлар ҳам учраши мумкин. Масалан, омадсизлик. Мағлубиятдан қўрққан инсон ҳеч қачон ўз мақсадига эриша олмайди. Холбуки, азоб-уқубатлар, омадсизликлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмидир. Бахт – нафас олмоқ, бахтсизлик эса нафас чиқариш, худди тун ва кун кабидир. Инсон фақат омадни, бахтни танлай олмайди. Уларни бир бутунликда, табиий бир ҳолдек қабул қилиш лозим. Орзуга эришиш йўлида яна бир тўсиқ бор. Бу ҳам бўлса – айбдорлик ҳисси. Инсон ўзи эришаётган нарсасига ўзини нолойиқ деб ҳисоблайди. Ҳаётда бутун вужуди билан интилиб, орзусига энди-энди етишай деб турганда ундан воз кечади. Шу тарзда мақсадига эриша олмаган инсон кимни айблайди?! Хуллас, тақдир ҳақида узоқ баҳслашиш мумкин. Аммо юқоридаги ривоятдан ҳулоса чиқариб, ўз тақдирингизга келганларини қувиб юборманг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top