2:59

Менга жуда қимматга тушади

MP3

Narrator 1 «Беҳуда! Беҳуда – дейди Воиз. – Ҳаммаси беҳудадир! Одам бу дунёда қилган меҳнатидан қандай фойда топар? Авлод келиб, авлод кетар, бу дунё эса шундайлигича қолаверар. … Мен бу дунёда бўлаётган ҳамма нарсани кўрдим, қаранглар, ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдай эканлигини тушундим. Буюк ишлар қилдим, ўзимга уйлар қурдим, узумзорлар барпо қилдим… Ўзим хоҳлаган ҳамма нарсани олдим, кўнглим истаганини қилдим… Аммо қарасам буларнинг ҳаммаси беҳуда, шамолнинг орқасидан қувишдай экан.»

Ассалому алайкум қадрдонлар. Юқоридаги оятлар эрамиздан аввал яшаб ўтган бир донишманд шахсга тегишли. Агар ҳаётингизга яхшилаб назар ташласангиз, қилаётган ҳар бир ҳаракатингиз, меҳнатингиз, уринишларингиз чиндан ҳам беҳуда эканлигига амин бўлсасиз, бироқ бир нарса ҳақиқатлигича қолади.

Narrator 2 Агар шу нарса ҳаётингизни безамас экан, қилаётган меҳнатларингиз беҳудалигича қолаверади. Бу Худовандни англаш. Инсон вояга етиб, ўз Яратувчисини танимас экан, бу унинг ҳали ёруғликка чиқмаганидан далолат. Сиз Худованд билан Худованд сиз билан эмас экан, қилаётган ишларингизнинг натижаси шодлик келтирмайди. Бу чиндан ҳам шундай. Дунё учун керак бўладиган доноликни ҳам, охиратдаги ҳотиржамликни ҳам фақат Ундан олиш мумкин. Усиз ҳеч нарса қила олмаймиз. Бироқ кўпчилик, Худованд йўлидан юришни ўзларига маъқул кўрмайдилар. «Бу йўлда юриш менга жуда қимматга тушади», — дея фикр қилишади. Шу онда Худованд бизга қилганларини унутишади. Ҳазрати Довуд шундай деган эди: «Менга қилган барча яхшиликлари учун Худовандни қандай тақдирлайман?» (Заб 115:3). Чиндан ҳам Худованд бизга қилганларини Унга қайтаролмаймиз.

Narrator 1 Бизни яратгани, соғ-омон сақлагани, бизга оила ва фарзандлар бергани, кундалик ризқ-рўзимизни бериб тургани энг муҳими, гуноҳларимиз учун товон тўлаганини тақдирлай оламизми? Ҳар нафас олишимиз, ҳар дақиқамиз Унинг иродаси билан содир бўлишини англаймизми? Худованд йўлидан юра олмайман, бу йўл менга қимматга тушади, — дейдиганлар мана шуларни унутиб қўйганлар. Инсон Худовандга қулоқ солмай, ўз истаганидай ҳаёт кечирса, қай йўл билан бўлмасин ўз манфаатини ўйлаб бойлик йиғса, тинимсиз ишласа, хизмат пиллапояларидан кўтарилиб обрўли инсонга айланса, нима бўлади?! Бу инсонга нима беради? Инсон назари билан қараганда кўп нарса берадигандай. Бойлик, шон-шуҳрат, қудрат ва кайфу-сафо. Аммо бу ҳолатга Худованд қандай қарайди? У шундай дейди: «Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, ўз жонига зарар келтирса, бундан унга нима фойда?» (Марк 8:36).

Narrator 2 Чиндан ҳам инсон бойлик тўпласа-ю, Худовандга итоат этмагани учун жонига зарар келтирса, ўша бойлиги, амали ва қудрати унинг жонини сақлаб қола оладими? Аммо Худонинг иродаси пайдидан бўлиб, Унга итоат қилганлар учун Исо Масиҳ шундай ваъда беради: «- Сизларга чинини айтайин, Худо Шоҳлиги йўлида уй-жой, ота-она, ака-ука, опа-сингил ёки хотин болаларини қолдириб кетган ҳар бир киши бу дунёдаёқ қат-қат яхшиликлар топиб, у дунёда эса абадий ҳаётга муяссар бўлур.» (Лук 18:29-30) Чунки Худованд шундай қилишимизга арзийди. «Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар.» (1 Бут 2: 24).

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top