3:04

Яшил ҳаёт

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи дўстлар. Бугунги кунда инсониятнинг энг долзарб мавзуларидан бири бу экологик муаммолар ҳисобланади. Уларнинг оқибатлари барчамизга маълум. Шунинг учун ушбу муаммоларни бартараф этишга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз даркор. Зеро экологик тарбия ҳам оиладан бошланади. «Қуш инида кўрганини қилади», деганларича бор. Болаларга экологик таълим тарбия беришни боғча ёшиданоқ бошлаш керак. Бизда келинчаклар тонг саҳарда ҳовли жойларини тозалайдилар. Бундан ташқари бобо ва бувиларимиз ўз фарзандлари ва невараларига сувни, озиқ-овқатни ва яна бошқа нарсаларни исроф қилмасликни таъкидлайдилар.

Боғча ёшидаги болаларга сувни исроф қилмаслик учун тиш тозалаш ва ювиниш вақтида уни қаламнинг қалинлигидан кўп очмаслик кераклигини тушунтириш лозим.

Narrator 2 Тиш ювиш учун зарур сувни бирор кичикроқ идишга олиб ишлатса камроқ сув кетишини уларга кўрсатиш керак. 7-9 ёшдаги болаларга эса нима учун сув омборидаги сув заҳираларини тежаш кераклигини тушунтиринг. Тиш тозалаётганда сувни ўчириб туриш зарурлигини айтинг. Ванна ва душни 5 дақиқадан ортиқ қабул қилмасликни ўргатинг. 10-12 ёшдаги болаларга чўмилганда тиш тозалаганда ва сабзавотларни ювганда сувни камроқ ишлатишни ўргатинг. 13-16 ёшдаги ўсмирларга нафақат шахсий гигиенада, балки идиш ювишда ҳам сувни тежашни ўргатинг. Идишларни юваётганда табиий тозалаш воситаларини ишлатишни, раковинани ёки идишга сувни тўлдириб олиб, ювиб бўлгандан сўнг тўкиб ташлашни уқтиринг.

Narrator 1 Электрни ҳам тежаш лозим. Болага тунги ёритқичсиз ухлашни таклиф қилинг. Хонадан чиқиб кетаётганда чироқни ўчириш кераклигини билсин. 7-9 ёшдаги болаларга электр токи нима эканлигини, у қаердан келишини ва нима учун тежалиши лозимлигини тушунтиринг. Кундузи табиий ёруғлик дарс тайёрлаш ва ўйин ўйнаш учун етарли бўлса, чироқни ёқмасликни маслаҳат беринг. 10-12 ёшдаги болаларга «хонадан чиқиб кетаётганда чироқни ўчиринг» қоидасига қўшимча тарзда уйқуга ётишдан аввал телевизор, компьютер ва электр қурилмалар шнурларини қувватдан узиб қўйишни анъана тарзига киритинг. Фарзандингиз ҳам бу жараёнда иштирок этсин. 13-16 ёшдаги ўсмирлар замонавий табиий энергия манбалари чекланганлигини билишлари керак.

Narrator 2 Турли мамлакатларда олимлар шамол, сув, органик чиқиндилар каби қайта тикланувчи энергия манбаларини топиш ва амалиётда қўллаш чоралари устида изланишлар олиб бораётганликлари ҳақида уларга гапириб беринг. Ундан ташқари болаларни кўпроқ мева, сабзавот ва сифатли овқатларни истеъмол қиишга ўргатинг. Табиий озиқ-овқат яхши ҳазм бўлишини, кўп энергия ва қувват беришини тушунтиринг. Агар шаҳар ташқарисида яшасангиз, мева ва сабзавотларнинг пўчоғини ташлаб юбормасликка ўргансин. Яна болалар баъзи пластмасса махсулотлар зарарли бўлиши мумкинлигини билишлари керак. Болангизни нонга ёки бозорга жўнатаётганингизда бир марталик пластик халталарни бермай кўп марта ишлатиш мумкин бўлган халталарни беринг. Шунда болангиз бундай пластик ҳалта чиқиндилари табиатга зарар етказиши мумкинлигини тушунади. Азизлар Болаларга тежамкор бўлишни ўргатишни истасангиз бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилиб ундан ўзингизга керакли маълумотларни олинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top