3:02

Руҳий зўриқиш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар. Биз «Оилавий ҳаёт» рукнидаги суҳбатларимиз давомида имкон қадар оилангизга, фарзандлар тарбиясига фойдали бўладиган мавзуларни ёритиб беришни олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бугун эса болалар тарбиясидаги баъзи ҳатолар болага зиён етказиши ҳақида суҳбатлашишни маъқул кўрдик. Болани ҳаддан зиёд койиш тўғри эмаслигини мутахассис олимлар тез-тез такрорлашади. Чунки танбеҳ эшитган кичкинтой худди катталар каби асабийлашади. Оқибатда руҳий зўриқишга учрайди. Бунда бош миянинг пастки юзасида жойлашган гипофиз бези иши фаоллашади. Шундан сўнг ардинокотроп (яъни буйрак усти безлари пўстлоғининг фаолиятини рағбатлантирувчи гормон) ишлаб чиқарилиши кучаяди.

Narrator 2 Гормоннинг ортиқча ажралиши эса организмга ортиқча таъсир кўрсатади. Яъни бу вақтда эндокрин безларда ҳам қўзғалишлар рўй бериб, болада турли касалликлар юзага келади. Айниқса иродаси бўшроқ ва ўта таъсирчан кичкинтойлар танбеҳ эшитишганда ҳам руҳан, ҳам жисман азоб чекадиалр. Унча мунча гапларга эътибор беравермайдиган ва танбеҳу койишларни тезда унутадиган болаларда бу ҳолат енгил ўтади. Бола қачон ҳафа бўлади? Болаларни баъзан оналар йўл-йўлакай койиб кетаверишади. «Нари тур», «Кўп савол берма», «Нега бўшашасан, тек тур» сингари гап-сўзлар болага деярли ҳар куни айтилади. Ўз ўрнида бундай танбеҳлар боланинг қулоғига сингиб бораверади. Айтайлик, қайсидир куни катталар болани асло койимасдан, унга фақат яхши сўзлар айтишса, кичкинтой бундан ажабланиши мумкин.

Narrator 1 Чет эллик мутахассисларнинг таъкидлашига кўра, болаларнинг ҳам худди катталарники сингари ўз олами бўлади. У мана шу жажжи оламда фақат чиройли сўзлар эшитиб, гўзал нарсаларга кўзи тушиб улғайса, хушфеъл ва самимий инсонга айланаркан. Демак, биз оддий деб ўйлайдиган кундалик койишлар бола онгига жуда катта таъсир кўрсатаркан! Кичкинтойлар қачон кўпроқ ҳафа бўлишади, шу ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Масалан:

ота ёки она ҳеч сабабсиз койиганда;

боғчада ёки синфда мураббий бошқа болалар орасида изза қилганда;

катталар уни дабдурустдан калтаклаганда;

ноҳақ ҳақоратлашганда;

уни «ажина» ёки «дўхтир» билан қўрқитишганда;

овқат емагани ёки вақтида ухламагани учун жазолашганда бола қаттиқ хафа бўлади.

Narrator 2 Бундай ҳолатларда кичкинтойнинг асабига шикаст етади, ғазаби қўзиб, талвасага тушиши мумкин. Баъзи болалар ўта асабийлашганларидан ўрнини ҳўллаб қўядилар. Танбеҳу койишлар ҳадеб давом этаверса, бола онгида ўзгаришлар юзага келади. У қўрқоқ ва журъатсиз бўлиб ўсади. Боланинг ҳадеб танбеҳ эшитавериши ва ҳафа бўлиши уни бирор бир дардга рўпара қилади. Масалан, асабийлашиш оқибатида кичкинтой яхши ухлай олмайди, ошқозон-ичак тизимида яралар пайдо бўлади, нутқида бузилишлар рўй беради, энурез ҳасталигига чалинади, аксарият ҳолларда неврозга учрайди. Невроз эса тузалиши қийин бўлган касаллик ҳисобланиб, бола улғайгани сари кучайиб бораверади! Айрим ҳолларда қаттиқ асабийлашиш натижасида болада тик (мушакларнинг учиши, масалан, тил ёки киприкнинг беихтиёр пирпираши) касаллиги келиб чиқади. Бундан ташқари, бола асабийлик натижасида дудуқ бўлиб қолиши ҳам мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top