2:56

Ҳаёт ҳақида гувоҳлик

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугунги гувоҳлигимиз эрамиздан аввал яшаб ўтган доно бир воизнинг ҳаёт ҳақидаги гувоҳлигидир. У ўз даврининг донишманди ва таниқли воизи эди. У ҳаётда яшаб кўрганларига қараб, ҳаёт ҳақида бизларга гувоҳлик беради. Донишманднинг ҳаёт ҳақидаги фикрларини билишни истайсизми? Унда унинг гувоҳлигига қулоқ тутинг. У шундай дейди:

«Агар камбағалларга зулм қилинаётганини, адолат ва ҳақиқат йўқлигини кўрсанг, ҳайрон бўлмагин, ҳар бир амалдорнинг устидан ундан ҳам каттароғи бор, уларнинг устидан яна ҳам каттароғи бордир. Ҳаммаси, ҳатто шоҳ ҳам, даланинг ҳосилига кўз тикиб, улуш талаб қилиб олади. Пулга ружу қўйган ҳеч қачон пулга, бойликни яхши кўрган эса бойликка тўймайди. Бу ҳам беҳудадир.

Narrator 2 Буюм, нарсалар кўпайганда, уларни ишлатиб юборадиганлар ҳам кўпаяди. Бойликнинг эгаси фақат ўз бойлигига термулиб қарашдан бошқа яна қандай фойда топади?! Меҳнаткашлар кам еса ҳам, кўп еса ҳам тинч ухлайди, бойлар эса бойлиги кўплигидан хавотирланиб ухлай олмайди. Бу дунёда шундай бир қайғули фожеа кўрдим: йиғилган бойлик эгасига зарар келтиради, яъни ўша бойлик қандайдир омадсизлик туфайли йўқолади. Ўз болаларига қолдириш учун эса бой одамнинг ҳеч нарсаси бўлмайди. Онадан қандай туғилган бўлса, шундайлигича бу дунёдан кетади, қилган меҳнатларининг меваларидан бирортасини қўлларида олиб кета олмайди. Бу ҳам қайғули фожеадир. Инсон қандай келган бўлса, шундайлигича кетади, шамол учун меҳнат қилиб қандай фойда топади? Бутун умрини қоронғуликда ўтказади, қайғу-алам, ғазаб ва хасталиклар билан яшайди.

Narrator 1 Мана, мен бир нарсани тушундим: инсон учун Худо берган қисқа умри давомида ейиш, ичиш ва бу дунёда қилган ўз меҳнатидан завқланиш яхши экан, чунки бу инсоннинг тақдиридир. Худо кимга бойлик ва мулк бериб, унга мана шу нарсалардан роҳатланишга имконият ҳам берса, инсонга ўз қилган меҳнатидан мамнун бўлиб, ундан завқланишга йўл берса, мана шу Худонинг инъомидир. Бундай инсон ҳаёти ҳақида қайғурмайди ҳам, чунки Худо унинг қалбини завқланиш билан банд қилади.

Бу дунёда шундай фожеа кўрдим, у инсон зотини тошдай босиб туради: Худо баъзиларга бойлик, мулк ва обрў беради, бу инсонлар кўнгли хоҳлаган нарсага эга бўлади. Лекин Худо уларга бу нарсалардан завқланишга йўл бермаса, бир бегона бу нарсаларнинг роҳатини кўради.

Narrator 2 Инсон юзта фарзандли бўлиши ҳам мумкин, узоқ умр кўриши ҳам мумкин, лекин у қанча кўп яшаса ҳам, мана шу ҳаётнинг роҳатини кўрмаса ёки ҳурмат билан кўмилмаса, менимча, ўлик туғилган боланинг тақдири уникидан яхшироқдир. Инсоннинг барча меҳнатию интилишлари ўз қорнини тўйдириш учундир, шунда ҳам у ҳеч қачон қониқмайди. Доноларнинг нодонлардан қандай устунлиги бор? Камбағаллар бу ҳаётни уддалаб яшашга ақллари етса ҳам, уларга бундан нима фойда бор?! Кўз олдингда турган нарса ҳавас қилинганидан яхшироқдир. Доимо мол-мулким кўпайсин, деб ҳавас қилиш беҳудадир, шамолнинг орқасидан қувишдайдир. … Шундай қилиш ўрнига Худодан қўрққин. Ëшлигингда, қайғули кунлар келишидан олдин Яратганни ёдда тут, шундай йиллар келадики, сен: «Бу вақт менга ҳеч қандай роҳат келтирмайди», — дейсан» (Воиз 5:7-19; 6:1-3)

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top