3:00

Фосиқлар ва Солиҳлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Баъзан атрофимизда бўлаётган ноҳақликлар ёйинки, ўзимизга қилинаётган ноҳақликларни кўриб, сабр-косамиз тўлиб кетади: «Ер мана шундайларни қандай кўтарар экан-а!», — деймиз. Бундай ҳолатларни бошидан кечирган ёлғиз сиз эмассиз. Бугун мозийда яшаб ўтган бир Воиз бизга фосиқлар ва солиҳлар ҳақида гувоҳлик беради. У ҳаёти давомида яшаб, донолик ва Худонинг Руҳи билан фикр юритиб улар ҳақида шундай дейди: «Бу дунёда бўлаётган ҳамма нарса ҳақида чуқур ўйлаб, буларнинг ҳаммасини кўрдим, бир киши иккинчисининг устидан зулм ўтказиб, ҳукмронлик қиладиган бир замон бу. Яна шу нарсани кўрдим, фосиқ кишининг жасади муқаддас жойдан олиб чиқилди. Орқасидан оломон борарди, ўша фосиқ киши ҳурмат билан кўмилди. Солиҳларнинг жасади эса сочилиб ётарди.

Narrator 2 Бу ҳам беҳудадир. Жиноятга тез жазо берилмагани учун инсонларнинг юраги ёвузликлар қилишга доим тайёр. Гуноҳкорлар юз марта жиноят қилсалар ҳам узоқ умр кўришлари мумкин. Ҳа, «Худодан қўрқадиганларга ундан ҳам яхшироқ бўлади, чунки улар Худодан қўрқадилар. Фосиқларга эса яхши бўлмайди, ҳаётлари соядай тез ўтиб кетади, чунки улар Худодан қўрқмайдилар», деган гапни биламан. Қаранглар-а, бу дунёда мана шундай бемаъни нарсалар ҳам содир бўлади, солиҳлар фосиқларга лойиқ бўлган жазони оладилар, фосиқларга эса худди солиҳлардай муносабатда бўладилар. Мен: «Бу ҳам беҳудадир», дедим. Шунинг учун мен бу ҳаётдан роҳат олишни маслаҳат бераман. Бу дунёда одамларга ейиш, ичиш ва хурсанд бўлишдан бошқа яхшироқ нарса йўқдир. Худо инсонга берган бу дунёдаги ҳаёти давомида қиладиган меҳнатида шодлик у билан бўлади.

Narrator 1Буларнинг ҳаммасини юрагимга жойлаб, улар ҳақида яхшилаб ўйладим: солиҳлар ҳам, донолар ҳам, уларнинг ишлари ҳам Худонинг қўлида экан, ҳатто уларнинг севгиси ҳам, нафрати ҳам Худонинг қўли остида экан. Ҳеч ким келажакда нима бўлишини биламайди. Ҳамманинг тақдири бир хил, солиҳнинг ҳам, фосиқнинг ҳам, яхшининг ҳам, ёмоннинг ҳам, ҳалолнинг ҳам, ҳаромнинг ҳам, қурбонлик қиладиганларнинг ҳам, қурбонлик қилмайдиганларнинг ҳам, тақдири бирдир. Гуноҳкорларга нима бўлса, яхшиларга ҳам шундай бўлади. Бу дунёда бўлаётган ҳамма ишларнинг қайғулилиги шундадир: ҳамманинг тақдири бир хил. Шунинг учун ҳамманинг юраги ғазабу аламга тўла, ҳаётликларида юраги телбалик билан тўла. Кейин эса улар оламдан ўтадилар.

Narrator 2 Марҳамат, нонингизни шодлик билан еяверинг. Кийимларингиз ҳар доим оппоқ бўлсин, бошингиздан хушбўй ёғ аримасин. Бу дунёдаги сизга берилган умр давомида севган хотинингиз билан тез ўтиб кетадиган бу ҳаётдан завқланинг. Ҳаётингиз ва дунёда қиладиган меҳнатларингиз давомида сизга шундай имкониятни Худо берган. Нима қилсангиз ҳам бор кучингиз билан қилинг, чунки сиз бораётган жой – Ўликлар диёрида ҳеч қандай иш, фаҳм-идрок, билим ёки донолик йўқдир.

Мен яна бир нарсани тушундим, бу дунёда: Мусобақада ғалаба доимо тез югурганга, жангда ғалаба доим кучлига насиб этмас экан. Мол-мулк доимо донога, бойлик ҳам доим уддабуронга насиб этмас экан. Омад доимо билимдонга келавермас экан. » (Воиз 8: 9:15; 9:7-11). Азиз тингловчи сиз эшитишингиз мумкин бўлган турли хил қизиқарли гувоҳликлар бизнинг www.najot.com сайтимизда. Марҳамат тингланг ва ўрганинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top