3:12

Кўрах, Датан ва Абирам

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадимда Мусо пайғамбар даврида Исроил халқи орасида Левийлар қавми бор эди. Улар орасидан Кўрах, Датан ва Абирам деган кишилар жуда ёмон иш қилишибди. Келинг, яхшиси суҳбатимизни эртакка ўхшаш қилиб бошлайлик.

Қадимда Мусо пайғамбар замонида леви қавми орасида Кўрах, Датан ва Абирам исмли кишилар бор экан. Улар Мусо пайғамбар ёрдами билан Мисрдаги қулликдан қутулиб чиққан эканлар. Исроил халқи йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Йўлида уларга қарши чиққан халқларни Худованд уларнинг қўлига берибди. Худованд ўзи учун хизмат қиладиган, ўзи билан халқ орасида воситачилик қиладиган инсонларни – Хорун ва унинг ўғилларини рухонийлар этиб танлабди. Левий қавмига эса рухонийга ёрдам бериш ва Худонинг уйида хизмат қилиш шарафини берибди. Улар Худо айтганидай, химат қилиб юраверишибди.

Narrator 2 Бир куни левий қавмидан Кўрах, Датан ва Абирам деган кишилар қараса, Худованд улар билан халқни бошқариб бораяпти. Уларнинг юрагига кибр, ҳасад жойлашиб, Мусонинг кераги йўқ деб ўйлашибди. Сўнг эса Мусо билан Хоруннинг олдига бориб дебди: «- Сизлар ҳаддингиздан ошиб кетдингиз! Ахир, бутун жамоа ва унинг ҳар бир аъзоси Эгамизга тегишли-ку! Эгамиз ҳаммамиз билан биргадир. Нимага энди сизлар ўзингизни эгамизнинг жамоасидан устун қўйяпсизлар?!» Уларнинг бу гапидан Мусо жуда хафа бўлибди ҳамда жахли чиқибди. Чунки Кўрах, Датан ва Абирам яна бошқа левилар номидан келиб гапирган эди-да. Улар оддийгина ҳақиқатни ҳам тушуна олмагани учун Мусонинг жахли чиқибди. Левилар Мусога қарши чиқиш билан Худога қарши чиқаётганини англаб етмабди. Мусо ўзини ҳаммамиздан устун қўйяпти. У жуда ҳаддидан ошиб кетди.

Narrator 1 Унинг попугини пасайтириб қўйишимиз керак. Хорун – рухоний, биз маъбадда хизмат қиладиган кишиларми?. Хўш, Мусо энди ким? Унинг вазифаси тугади. Энди бошқарувчилик хизматини топшириб қўйса ҳам бўлади, — деб ўйлашган бўлса керак. Мусо уларнинг кўзларини очиб қўйиш учун шундай дебди: «- Эй левилар, эшитиб олинглар! Исроил халқининг Худоси сизларни Исроил жамоасидан ажратиб олди. Муқаддас Чодирдаги юмушларни бажаришингиз учун силарни Ўзига яқинлаштирди. Жамоа вакили сифатида бутун халққа хизмат қилишингиз учун сизларни танлаб олди. Наҳотки, шуниси сизларга камлик қилса?! Эгамиз сизларни, ҳамма леви биродарларингизни Ўзига яқинлаштирган бўлса, яна руҳонийликни ҳам талаб қилишингиз нимаси? Ҳорун ва мен ҳеч ким эмасмиз, аслида сизлар бизга эмас, Эгамизга қарши йиғилгансиз!»

Narrator 2 Мусо Датан ва Абирамни чақиргани одам юборибди, лекин улар «Бормаймиз, сен бизни сут ва асал оқиб ётган юртдан олиб чиқиб, саҳрода ҳалок қилмоқчи бўлдинг. Шуниси етмагандай, энди бизга хон бўлмоқчимисан?! Сен бизни сут ва асал оқиб ётган юртга олиб кирмадинг, мулк қилиб далалару узумзорларни бермадинг. Шу пайтгача бизни лақиллатиб келяпсан», — дейишибди. Шундан сўнг, Худонинг ғазаби қайнаб, ҳаммага исёнкорлардан узоқороқ туришни буюрибди. Халқ Худонинг айтганини бажаргач, Кўрах, Датан ва Абурамни оиласи, чайласи ва уларга қўшилганларнинг ҳаммасини ер ютиб юборибди. Худованд борига қаноат қилмай яна ҳам кўпроғини истаган, ҳокимликка интилган, манманларни мана шундай жазолабди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top