3:21

Рубен ва Гад қавми

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Дангасалик кишига ҳеч қандай ёрдам бермайди. Дангаса кишида фақатгина дангасалик сифати эмас, қўрқоқлик, худбинлик ва бошқа салбий сифатлар ҳам бўлади. Бундай одамлар ўз яқинларига ҳам ёмон ном келтириши мумкин. Исроил халқи орасида ҳам мана шундай инсонлар бор эди. Рубен ва Гад қабилаларининг чорваси ниҳоятда кўп эди. Улар Ëзар ва Гилад ерларининг чорвабоп эканлигини кўриб, Мусо, руҳоний Элазар ва жамоа йўлбошчиларининг олдига бориб шундай дейишди: «Отарўт, Дибон, Ëзар, Нимро, Хашбон, Элалей, Савом, Наво, Байўн шаҳарлари жойлшган бутун ўлкани Эгамиз Исроил халқига мағлуб қилиб берди. Бу ниҳоятда чорвабоп ерлар экан. Биз қулларингизнинг эса чорваси бор. Агар биз сизларнинг илтифотингизга сазовор бўлган бўлсак, ўша ерларни бизга мулк қилиб берсангизлар, бизни Иордан дарёсининг нариги томонига олиб ўтмасангизлар» (Саҳ 32:15).

Narrator 2 Бу қандай гап. Гад ва Рубен қабиласидагилар бу гапларни айтишга қандай ботинди экан?! Тасаввур қилинг, бутун йўл бўйи Исроил халқи билан бирга келган, биргаликда жангларда қатнашган қабилалар энди асосий жанг олдидан – яъни Худо ваъда қилган ерни олиш олдидан, ўзларини четга тортмоқдалар. Улар келиб ўрнашган ер жуда ҳосилдор ва чорвабоп эди. Шунинг учун Рубен ва Гад қабилалари ўзимизга яхши мос жойни топдик. Агар Мусо шу ерни бизга берса, биз кечувдан ўтиб, Ерихога кирмай ҳам қўя қоламиз. Шу жой бизга яхши экан, — деган фикрга келган эдилар. Бу сотқинлик-ку! Энг оғир жанг олдидан қандай қилиб биродарларини ташлаб кетиш мумкин. Бу нарса Мусонинг ҳам ғазабини келтиргани аниқ.

Narrator 1 Каломда Мусонинг уларга қарата айтган гаплари ёзилган: «Шунда Мусо Гад билан Рубен қабилаларига шу гапни айтди. – Биродарларингиз урушга борганларида сизлар бу ерда қоласизларми? Нимага сизлар, Исроил халқи Эгамиз берган юртга бормасин, деб уларнинг раъйини қайтаряпсизлар? Мен оталарингизни Кадеш-барнадан юртни кўриб келиш учун жўнатганимда, улар ҳам худди шундай йўл тутишган эди. Улар Эшкўл сойлигигача бориб, юртни кўриб чиққан эдилар. Сўнг Эгамиз берган юртга Исроил халқи бормасин, деб уларнинг раъйини қайтарган эдилар. Ўша куни Эгамиз оталарингиздан қаттиқ ғазабланиб шундай қасам ичган эди: «Мисрдан чиққан йигирма ва ундан юқори ёшдаги одамлар Мен Иброҳим, Исҳоқ ва Ëқубга ваъда қилган юртга кирмайдилар, чунки улар Менга тўлиқ итоат этмадилар.» (Саҳ 32:6-11)

Narrator 2 Чиндан ҳам Рубен ва Гад қабилаларининг катталари худди шундай йўл тутганлари учун ҳам бутун Исроил халқи қирқ йил чўлда сарсон кезган эди. То ишонмаган одамлар ўлиб кетмагунча, Исроил халқи олға силжимади. Буни Рубен ва Гад қавми ёшлари жуда яхши биларди. Шунга қарамай, улар ҳам оталари қилган хатони айнан такрорлаётган эдилар. Энди эса улар Худонинг ғазабини ўзларига қарши қўзғатишди. Худованд бутун исроил халқини Ўзи ваъда қилган юртга олиб кирмоқчи эди. Бироқ Рубен ва Гад қабилалари Худованд истаганидай эмас, ўзлари истаганидай қилишни маъқул кўришди. Улар Мусонинг сўзларидан кейин қуролланиб, жангга борадиган, халққа ўша ерларни олишга ёрдам берадиган, бироқ ўзлари Иордан дарёсининг бериги томонида қоладиган бўлишди. Бу уларнинг қарори эди. Баъзан биз ҳам Худо бизга бермоқчи бўлган ажойиб нарсадан воз кечиб, ўзимизга яхши кўринган нарсаларни олишга қарор қиламиз. Айнан мана шу жойда адашамиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top