MP3

Ассалому алайкум. Қадрли опа-сингиллар, бугунги суҳбтимиз қадимий аммо эскирмайдиган мавзу – севги ҳақида. Бу эр-хотин ўртасидаги севги эмас. Балки бир кун бу ҳақида ҳам суҳбатлашармиз, аммо ҳозир, онанинг фарзандига бўлган севгиси ҳақида гаплашамиз. Бу суҳбат сиз кутганингиздан ҳам бошқача бўлиши аниқ. Сиз 1 Кор 13 боб 1-7 оятларини ҳаммамиз яхши биламиз. Шундай бўлса ҳам бу парчани бир эслаб олиб, кейин бу парчани қандай қилиб биз оналарга тадбиқ этиш мумкинлиги ҳақида гапласак.

«Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гаплашсаму, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолғу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман. Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Севги сабрли ва кўнгилчандир. Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас. Севги ноҳақликка севинмас, аксинча ҳақиқат ила шод бўлур. Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар.» Келинг энди буни оналарнинг тилига ўгирамиз.

«Агар уйимни бошқаларнинг ҳавасини келтирадиган даражада озода сақласам-у, аммо оиламга муҳаббат кўрсатолмасам, мени бошқа уй бекаларидан фарқим қолмайди. Агар чиройли нарсалар тика оладиган даражада чевар бўлсам, яхши чиза олсам, ҳар доим чиройли ва озода кўринишга эга бўлсам ва яхши суҳбатдош бўлсам-у, аммо оиламга севги кўрсата олмасам, мен ҳеч нарса эмасман. Агар жамоатнинг ишларида фаол қатнашсам, болаларга жамоатда таълим берсам, хизматдан кейин биродарларимни уй-уйларига ташлаб қўйсам-у, аммо оиламга севги кўрсата олмасам, мендан ҳеч қандай фойда йўқ. Севги сабрли, у яна ва яна тагликларни алмаштиришдан, уйни тез-тез тозалашдан, болага ботинкасининг боғичларини боғлашга ёрдам беришдан зерикмайди. Севги кўнгилчан – ҳатто ўлар ҳолатда чарчаб турган бўлса ҳам, фарзандларига меҳрибон бўлади. Севги фарзандларига қарашга ёрдамчиси бор ёки болалари катта бўлиб мактабга қатнаётган, шу туфайли ўз ишлари билан шуғулланаётган қўшнисига хасад қилмайди. Севги ҳаммани ўз қобилиятлари, билими ва тажрибаси билан ҳаммани лол қолдиришга уринмайди. Севги болаларга бақирмайди. Севги кун давомида, китоб ўқиш, иссиқ ванна қабул қилиш ва тикиш каби ишларни қила олмаса ҳам, ўзини алданган ва омадсиз ҳис қилмайди. Севги жиззакилик қилмайди. Севги ўз фарзандларининг шовқини уни асабийлаштиргани учун ҳам уларни қулоқсиз ва эрка деб хисобламайди. Севги ҳеч қачон бировнинг боласи ўзини ёмон тутганда, қувонмайди. Севги ўз фарзандларининг тарбияси яхшилигидан мағрурланмайди. Севги бошқа болаларнинг ўз ота-оналарига ҳурмат кўрсатаётганини кўрганда улар учун қувонади.» Бу оналар учун жуда яхши тахлил. Биз оналар юқоридаги парчани мана шундай ўз ҳаётимизга тадбиқ этишимиз мумкин. Сизни жуда яхши тушунаман, ҳаддан ташқари чарчаб турганингизда фарзандларнинг ижиқликлари, тўпалони ёқмайди. Шундай бўлса ҳам она эканингизни эслаб, уларга юмшоқроқ ва меҳрибонроқ бўлишга ҳаракат қилинг. Ўз мулоҳазаларингизни бизнинг www.najot.com ва dilkash@najot.com сайтларимизга юборишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top