MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Қадим замонлардан буён қабилалар, гуруҳлар ва элатларнинг ўз бошқарувчилари бўлиб келган. Бу бошқарувчиларни одамлар шомон, қабила бошлиғи, оқсоқол, ҳакам ва қирол деб аташган. Уларнинг вазифаси ўзига тобе одамларни бошқариш бўлган. Муқаддас Каломда ҳам улардан жуда кўплари ҳақида ёзилган. Аммо халқ устидан ҳукмронлик қиладиган қирол ҳақида Худонинг фикри қандай бўлганини биласизми? Муқаддас Каломнинг бир жойида Худованд кейинчалик ўз халқини бошқарадиган қирол ҳақида шундай фикрда бўлган.

«Сиз Эгангиз Худованд сизга бераётган ерга кириб, ўз улушингизни олиб, у ерга яхшилаб жойлашганингиздан сўнг шундай дейсиз: «Атрофимиздаги бошқа халқларда бўлганидай, бизнинг ҳам бошимизга қирол тайинланг».

Narrator 2 Агар Муқаддас Каломни яхшилаб ўқисангиз, Исроил халқи чиндан ҳам Худованд ваъда қилган ерга кириб ўрнашиб олгач, бошқа халқларнинг қироли борлигига ҳавас қилган. Худованд буни аввалдан биларди. Шунинг учун ҳам агар Ўз халқи қирол тайинлашга қарор қилса, ўша қиролни қандай танлаш-у, қирол нималарга амал қилиши кераклигини аввалдан айтиб қўйди. Каломда тайинланажак қирол ҳақида яна шундай сўзлар бор. «Аммо фақатгина Эгангиз Худовандга маъқул келадиган, У тайин этган қиролни тайинланглар. У ўз биродарларингиз орасидан бўлмоғи лозим. Бегоналардан ўзингизга қирол танламанг. Қирол ўзи учун жуда кўп отларга эга бўлмаслиги, халқни яна Мисрга қайтиб боришга мажбур қилмаслиги керак. Чунки Худованд: «Бу йўлдан яна ортга қайтмаслигингиз керак», деб айтган.

Narrator 1 У жуда кўп хотинлар олмаслиги керак, акс ҳолда унинг қалби Худодан узоқлашади. У жуда кўп миқдорда тилла ва кумуш йиғмаслиги керак. Қирол ўз шоҳлигининг тахтини эгаллаганида ушбу қонунни Левий-руҳонийлардан олиб ўзи учун нома қилиб ёзиб қўйсин. Шу нома ҳар доим у билан бирга бўлиши ва у умрининг охиригача бу қонун қоидаларга амал қилиши керак. У ўзини биродарларидан яхшироқ ёки юксакроқ ҳисобламаслиги керак.» Худованд жуда доно ва инсон юрагини билгувчидир. У инсоният Яратувчиси ва унинг қандай хатоларга йўл қўйиши мумкинлигини ҳам билади. Шуни ҳисобга олган ҳолда, Исроиллик бўлган, доно, Худонинг амрларига амал қиладиган, қирол бўлгач, кеккайиб кетмайдиган, бойлик тўплашга ружу қўймайдиган киши бўлиши учун баъзи кўрсатмаларни берган эди.

Narrator 2 Қиролнинг қандай қоидаларга риоя қилиши шундай якунланади: « У ўзи учун ёзилган номани умрининг охиригача ҳар куни ўқиши, Худованднинг кўрсатмаларидан ўнгга ҳам чапга ҳам оғишмай ҳаракат қилиши ва Эгаси бўлган Худовандни чуқур ҳурмат қилиши керак. Ана шундагина, у ва унинг авлодлари Исроил тахтида абадий ҳукмронлик қилади.» (Қонунлар 17:14-20).

Келажакда Исроил халқи ўз устидан тайинлайдиган қирол юқорида келтирилганидай бўлиши керак эди. Аммо ҳамма қироллар ҳам Худованд истаганидай, Унинг кўрсатмаларига амал қилиб яшамади. Шунинг учун ҳам Худованд кўрсатмасига амал қилмаган қироллар Худованднинг жазосидан қочиб қутулмадилар. Худо истаганидай, Унинг юрагига яқин бўлган бир қирол ўтган эди. Унинг исми Довуд бўлган. У ҳатолар қилган бўлса ҳам, соф кўнгилли, итоатли қирол эди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top