3:01

Осонинг ҳукмронлиги

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизни бошлашдан олдин Муқаддас Каломдаги бир оятни эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. “Сўраб туринг сизга берилади. Излаб туринг топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади. Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар.” (Мат 7:7,8)

Бугун худди шу мазмундаги Эски Ахдда ёзилган парчага ва унга амал қилган инсон ҳаётига назар ташлаймиз. Бу инсон Осо эди. У Яхудо қироллигида ҳукмронлик қилган шохлардан бири эди. Унинг ҳолати аввал қандай бўлгани ҳақида билмаймиз, бироқ Каломда ёзилганларига ва Худованд унга айтганларига қараб, кўнглида нималар кечганини тахмин қилиш мумкин.

Narrator 2 Келинг, унинг ҳукмронлик қилган пайтларига назар ташлайлик. Абиёнинг ўғли Осо отаси вафотидан кейин тахтга чиқди. Каломда унинг ҳолати ҳақида шундай ёзилган: “Осо Эгаси Худованд назарида тўғри бўлган ишларни қилди. У тепаликарни буздириб, бегона худоларга сиғинадиган жойларни йўқ қилди. Ашера илоҳига аталган устунларни кестириб ташлади. У Яхудодаги ҳамма тепаликлакрни сурдириб ташлади ва ўз халқига фақат ота боболарининг Эгаси Худовандни қидиришни ва Унга сажда қилишни буюрди. Унинг ҳукмронлиги даврида мамлакатда тинчлик ва осойишталик бўлди.” Агар Муқаддас Каломдаги шохлар тарихи ва улар қилган ишларни диққат билан ўқиб чиқсангиз, уларнинг ҳаётидан ҳам Худованднинг иродасини билиб олиш мумкин. Ҳар сафар шоҳ Худовандга диққатини қаратганида ёки Унинг иродасини излаганида, ўша ҳукмдорнинг шоҳлиги гуллаб яшнаган.

Narrator 1 Унинг ҳукмронилиги йилларида мамлакатда тинчлик ва осойишталик ҳукм сурган. Ё бўлмаса Худованд унга қарши чиққанлар устидан ғалаба қозонишида ёрдам берган. Бу Худонинг итоаткор ва Худога талпинадиган хизматкорига берган марҳаматидир. Доимо Худонинг марҳамати ва химояси остида бўлиш қандай яхши. Яхудо шоҳи Осо ҳам ана шундай Худо ҳимояси остидаги инсонлардан бири эди. У ўз даврида шаҳарлар қуриш, мамлакатни ободонлаштиришга эътибор қаратди. У халққа шундай деди, “Биз Худовандни қидирдик ва Унинг иродаси пайидан бўлдик, У эса бизга бу шахарларни берди. Бу ерлар ҳали ҳам бизники.” Шундай қилиб улар қурувчилик ишлари билан банд бўлишди, Худованд эса уларни гуллаб яшнатди.

Narrator 2 Эътибор қилинг, Худовандга қулоқ соладиган фақат Унга сажда қиладиган шоҳнинг давлати гуллаб яшнайди. Каломда ёзилишича унинг мудофааси ҳам кучли бўлади. “Осонинг уч юз минг аскардан иборат Яхудо йигитларидан саралаб олинган қўшини бор эди. Уларнинг ҳаммаси катта қалқонлар ва узун ва мустаҳкам найзалар билан қуролланган эди. Ундан ташқари Осо Бенямин қабиласидан эса икки юз саксон минг кичик қалқонлар ва камонлар билан қуролланган қўшинга эга бўлган. Уларнинг ҳаммаси кучли ва жасур жангчилар эди. Эшитганингиздек, Худога садоқатли ва дили Эгасига яқин бўлган шоҳларнинг давлати ҳарбий жихатдан ҳам кучли ва ҳимояланган бўлади. Инсон Худовандга итоат қилса, ҳар бир ишида Унинг иродасини изласа, Худованд бундай одамга донолик ва барака ато этади. Бундай одамлар сафида бўлиш ва Худованднинг паноҳида бўлиш, ҳақиқий бахт.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top