3:23

Нашанинг оқибатлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Аввалги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, наша қадим замонларда ҳам ишлатилганини билиб олгансиз. Бироқ унинг ножўя таъсирлари, нашаванднинг инсонийлик фазилатлардан узоқлашиши, одамлар орасида обрў-эътиборини йўқотиши ҳам азалдан бор гап. Наша организмга қандай таъсир қилади?

Наша тортган киши ҳаракатчан ҳолатга тушиб, кўп овқат истеъмол қилади. Ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишга ожизланиб, гаплари маза-матрасиз бўлиб қовушмайди. Атрофдагилар унинг нима демоқчи эканлигини тушунмайди. Кайфият кескин ўзгарувчан тус олади: нашавандлар қовушмаган қаҳ-қаҳадан аччиқ кўз ёш тўкишга ўтиши, хурсандчиликдан кескин қўрқувга, даҳшатга тушишлари мумкин.

Narrator 2 Мутахассисларнинг фикрича, нашавандлар наздида вақт ўтиши чўзилиб кетади, чўплар ходадай, балиқлар наҳангдай, михлар қозиқдан бўлиб кўриниши мумкин.

Тўрт энлик келадиган ариқча дарё бўлиб кўриниб, нашаванд ундан ўзини олиб қочишга ҳаракат қилади. Нашанинг наркотик таъсирида «кайф қилиб», енгил ҳаёллар оғушида бўлган кишиларнинг арзимаган товушдан, шовқиндан эсхоналари чиқиб кетади.

Буюк қомусий олим ва табиб Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарининг иккинчи жилдида нашанинг салбий таъсирини кўрсатиб ўтган: «…наша уруғи кўп истеъмол қилинса, эрлик уруғини қирқади. У аъзоларни сусайтириши, кўзни хиралаштириши, меъдага зарар етказиши мумкин».

Narrator 1 Наша сурункали тарзда қабул қилинса, гохо психик – бош мия фаолиятининг бузилишидан келиб чиқадиган хасталиклар юзага келади. Руҳий касалликларнинг пайдо бўлишида ирсий омил ўрин тутади. Нашавандларда мойиллик бўлган олигофрения, психопатия, эпилепсия ва шизофрениянинг содир бўлиши аксарият бангиларнинг насл-насабига боғлиқ бўлиб, қолади. Гиёҳвандликда учрайдиган руҳий касалликларда алаҳлаш, ширин хаёллар парвози, ажабтовур кўринишлар, шилқимлик, ҳаяжон пўртанасида бўлиш, мушоҳада ва хотира заифлашуви, эси пастлик, телбалик ҳолатлари энг юқори чўққисида бўлади.

Наша қадим замондан бери фойдаланиб келинган бўлса-да, унинг салбий таъсирлари ҳам узоқ замонлардан бери маълум. Инсон унинг салбий таъсирини қанчалик яхши билмасин, баъзи иродасиз ва келжагини ўйламайдиган ёшлар, барибир мана шу ишга қўл урмоқдалар.

Narrator 2 Нашани тақиқланган мевага ўхшатиш мумкин. Ëдингиздами, Худованд Одам Ато билан Момо Ҳавога боғдаги мевалардан бирини емасликни буюрганди. Бу нарса уларнинг руҳий ўлимига сабаб бўлишини Худованд билганди. Шунинг учун ҳам уларга бу мевадан ейишни таъқиқлади. Бироқ итоатсиз одамзот, Худонинг огоҳлантиришига ҳам қарамай, ўша мевани еди ва Худодан бир умрга ажралди. Бу уларнинг руҳий ўлими эди. Нашавандлар ҳам шундай. Улар ҳам таъқиқланган нарсадан татиб кўриб, кейин ҳаётлари давомида ўша бир марта адашганининг тўловини тўлайди. Энг ёмони бундан фақат нашавандлар эмас, унинг оиласидагилар, қариндош-уруғлари ҳам то у ўлиб кетгунча қийналишади. Шундай экан, ҳар бир инсон, ҳаётнинг турли синовларидан ақлан тийраклик билан ўтиб, тўғри қарорлар чиқаришини маслаҳат берган бўлардик.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top