3:23

Таъқиб йўли

MP3

Narrator 1 Хитойда Худонинг каломи жуда тез ёйила борди. Жуда кўп кишилар Масиҳни Раббим ва Нажоткорим, деб тан олар ва тез орада бошқа жонларни қутқариш учун кичик-кичик қишлоқларга юбориларди. Худованд одамлар орасида жуда қудрат билан ишлай бошлади. Чин дилдан ишонганлар ҳаётида турли хил мўъжизалар тез-тез юз бериб турарди. Мен ҳам имонга онам сабабли келгандим. Онам ўқишни ва ёзишни билмаса ҳам Худога бўлган ишонч ва имонда мустаҳкам эди. Имонга келгач, яна бир мўъжиза билан Худонинг Каломини топдим. Бу мен учун энг қимматбаҳо топилма эди. Ўша пайтларда ва ундан олдинроқ Худонинг Каломини топиш анқонинг тухумини топиш билан баробар эди. Мен ёш бўлганим учун онам қишлоғимиздаги кичик жамоатни бир жойга йиғар ва аёллар билан бирга Худодан сабоқ олишарди.

Narrator 2 Онам ўша жамоатнинг кўзга кўринган вакили бўлгани боис, масиҳийлар ортидан таъқиб қилиб юрган махсус ходимлар онамни сўроққа тута бошлашди. Уни тутиб кетиб, кўчада бўйнига катта ёғочли тахта осиб қўйиб, шармандали парад ташкил қилишди. Уни қайта ўқитув курсларига ёзиб уни нотўғри фикрлашдан қутқаришга уринишди. Шу воқеалардан сўнг жамоатни бошқаришни ўз қўлимга олдим. Тез-тез иш юзасидан бошқа қишлоқларга боришимга тўғри келар, уйда кам бўлардим. Энди Қўриқлаш Хизмати ходимлари менинг пайимга тушишди. Улар уйимизга бостириб келиб, онамдан менинг қаердалигимни сўрашарди. Онам эса уларнинг ўзини уларнинг гапларини тушунмаётгандай тутар экан. Охири улар онамни ақлдан озган деб ўйлаб, тинч қўйишди.

Narrator 1 Агар ортга қараб эсласам, биринчи марта 17 ёшимда Худо Каломини сўзлаганим учун қамалган эканман. Ундан кейин яна кўп марта қамалдим, бироқ шуни ишонч билан айта оламанки, таъқиблар қанча кўп бўлса, масиҳийларнинг имони яна ҳам кучлироқ бўла бошлади. Худованд имонлиларнинг юракларига кўпроқ олов ва муҳаббат берди. Биз худди Исроилликлардек эди. Ëдингизда бўлса, Мисрликлар Исроил халқини оғир меҳнат остида эзиб ишлатган бўлса ҳам, улар барибир сон жиҳатдан ўсиб бораверди. «Лекин Мисрликлар Исроил халқига қанчалик зулм ўтказсалар ҳам, Исроил халқи яна ҳам кўпайиб юрт бўйлаб ёйилиб борарди. Мисрликлар бу аҳволдан қўрқувга тушиб қолдилар.» (Чиқ 1:12). Чиндан ҳам жамоатимизда, қишлоқларда Худованд мўъжизавий тарзда ишлай бошлади. 1970 йилларнинг охирида бир кунда кўплаб одамлар Худога кела бошлади. Улар имонда мустаҳкам туришлари учун Худо каломидан таълим олишга муҳтож эдилар.

Narrator 2 Бир куни Нанянг провинциясидаги Фен Шуилинг қишлоғига бориб, у ердаги ҳолатдан жуда ҳайратга тушдик. Бу қишлоқ Нанянгнинг энг четида жойлашган бўлиб, ҳали бу жойга ҳеч қандай миссионер, ҳеч қандай воиз Худо каломини олиб бормаган эди. Бироқ ўша қишлоққа бориб, одамлар аллақачон Исо Масиҳ ҳақида билишларига гувоҳ бўлдик. Айтишларича, бир одам оғир ҳасталикдан ўлим тўшагида ётганида, унга ва бутун оила аъзоларига Исо Масиҳ кўринган. У «Мен Исо Масиҳман, сени қутқариш учун келдим», -деган. Шундан сўнг бу одам тузалиб кетган. Улар Исо Масиҳни билишар, фақат Унинг каломига жуда чанқоқ эдилар. Хизмат фаолиятим давомида шу ва шунга ўхшаш жуда кўп мўъжизавий ҳолатларга гувоҳ бўлдим. Буларнинг бари Худованднинг инояти чексизлигини ва ўз фарзандларини ташлаб қўймаслигини далилидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top