3:01

Она севгиси

MP3

Ассалому алайкум. Баъзан оналар фарзандининг хулқига, ўзини тутишига қараб, нимани нотўғри қилаётганини тушунмайди. Наҳотки, унга шундай тарбия бераётган бўлсам, — деб ўйлайди. Ҳолбуки, бу фарзанднинг муаммоси, она муҳаббати ҳолос. Она фарзандига етарлича муҳаббат кўрсата олмаганида, боланинг характерида ўзгаришлар бўлади. Худди шу нарса онанинг ташвишланишига, ўйланишига сабаб бўлади. Агар сизда ҳам шундай ҳолатлар юз бераётган бўлса, фарзандингизга бераётган муҳаббатингиз ҳақида ўйлаб кўринг. У сизнинг муҳаббатингизни ҳис қилаяптими, кўраяптими, ишонаяптими? Бу чиндан ҳам ўйлаб кўришга арзийдиган мавзу. Болага меҳр кўрсатишнинг усуллари кўп. Булардан боҳабар бўлсангиз керак. Шундай бўлса ҳам, уларни бир эсга солиб олайлик.

Фарзандингизга тез-тез уни севишингизни айтиб туринг. Ҳар бир инсон, шу жумладан болакай ҳам уни севишларини эшитишдан мамнун бўлади. Буни фақат айтмасдан, балки ёзма ҳолатда билдиришингиз ҳам мумкин. Мактабга кетишидан олдин китобларининг орасига уни яхши кўришингиз ёзилган мактубча солиб қўйишингиз мумкин.

Фарзандингизга гапираётганда ёқимли сўзларни ишлатинг. Масалан, асалим, гўзал қизим, ақлли ўғлим, дўмбоғим, маликам, ва ҳокозо. Бундай сўзлар сизнинг сўзлашиш услубингизни ўзгартиради, фарзандингизга севишингизни етказади.

Севишингизни тана орқали ҳам кўрсатинг. Масалан, уни қучоқланг, ўпиб қўйинг, бошини силаб қўйинг, секингини елкасига уриб қўйинг. Боланинг ёшига қараб, меҳр кўрсатиш усулларини ўзингиз танлашингиз мумкин.

Болангиз билан ўйнанг. Болалар ўйнашни ёқтиришади. Оналари билан бирга ўйнаш уларга яна ҳам кўпроқ завқ бағишлайди. Болалар ўйнайдиган ўйин сизга ёқмаса ҳам, уларни севишингизни кўрсатиш учун ўйнашингизга тўғри келади. Оналари билан бирга ўйнаган болалар, келажакда оналари уларни нақадар севганини хотирлаб юришади.

Эшитинг. Бирор бир иш қилаётганингизда фарзандингиз келиб сизга нимадир демоқчи бўлса, ишларингизни тўхтатиб, унга қаранг. Болангиз хурсандчилигини ёки муаммоларини сиз билан бўлишмоқчи бўлганида, уни яхшилаб тингланг. Уни тинглаганингизда ёки гапирганингиздаги гап оҳангингиз жуда муҳим.

Ҳар доим фарзандингиз билан гаплашишга тайёр бўлинг. Ақлли аёл қачон фарзанди билан гаплашиш кераклигини ҳис қилади. Бола онаси билан гаплашмоқчи бўлаётганини сезиб, унга вақт ажратади. Баъзи болалар мактабдан ёки боғчадан келиши билан кун давомида бўлган янгиликларни, воқеаларни онаси билан бўлишишни истайди. Баъзилари эса уйқуга ётишдан олдин онаси билан гаплашишни истайди. Болангиз қачон сиз билан гаплашишни истаса, унга вақт ажратинг.

Болангиз учун бирор нарсани режалаштираётганингизда у билан маслаҳатлашинг. Бу унинг учун жуда мароқли бўлади. Бирор бир қиладиган ишини онаси билан маслаҳатлашиб қилиш, унга ёқимли туюлади. Кейинчалик фарзандингиз улғайганида ҳам сиз билан маслаҳатлашиб иш қиладиган бўлади. Бундай фарзандга эга бўлиш қандай ёқимли-а. Аммо ҳозир, астойдил ҳаракат қилишга тўғри келади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top