3:08

Худованд нимани ёқтиради?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Инсон зоти борки, ҳаёти давомида ўзи ёқтирган иши билан шуғулланишни истайди. Аммо бир инсоннинг ҳаёт йўлидаги ёқтирган ишлари вақти-вақти билан ўзгариб туради. Масалан, болакайнинг ёқтирган нарсаси унинг учун хавфли бўлиши мумкин. Ана шунинг учун ҳам ота-оналар болакайларни назорат қилиб турадилар. Уларга нимани ўйнаш мумкин-у, нимани мумкин эмаслигини ўргатадилар. Кейинчалик болакай ўсиб, ўсмирга айланганида унинг ёқтирган машғулоти ҳам ўзгаради. Бироқ энди у ёқтирган нарсаларнинг баъзилари ҳаётини барбод қиладиган даражада хавфли бўлиши мумкин. Мана шу ота-оналарни ҳавотирга солади.

Narrator 2 Ота-онанинг ҳам ўз ёқтирган нарсаси ва машғулоти бор. Тасаввур қилинг, бир оилада ҳамма ўз ёқтирган иши билан машғул, бироқ бу ёқтирилган машғулотлар улар учун фойдали эмас. Киши ҳаёти давомида фақат ёқтирган иши билан шуғулланавермайди-ку! Масалан, оилада она фарзандларига ғамхўрлик қилиши, хонадоннинг тозалигига қараши, егулик тайёрлаши керак. Аммо она бу нарсалар менга ёқмайди, мен ўз ёқтирган ишим билан шуғулланишим керак, деса. Ëки ота ўзи ёқтирган иши билан шуғулланмайди, бошқа ишни мажбурият юзасидан бажаради, шунинг учун, бу иш менга ёқмайди, ишламайман, деса, нима бўлади? Шундай оилани тасаввур қилаяпсизми? Ҳар бир инсон туғилганидан бошлаб, ўзи бажариши керак бўлган ишларни ёқтирмаса ҳам қилишга мажбур ва бу ишлар учун жавобгар эканини ҳис қилиш керак.

Narrator 1 Аммо оиланинг ҳар бир аъзоси ўрганиши керак бўлган энг муҳим нарса, бу Худованднинг нимани ёқтиришидир. Оилада ота-она ҳам болалар ҳам биринчи ўринда Худованднинг ёқтирган ишларини қилишлари керак. Ота-она эса Худовандни нима мамнун қилишини билиб олиб, уни фарзандларга ҳам ўргатса, бу оиладан Худованд миннатдор бўлади. Хўш, Худовандга нима маъқул келади? У нимадан мамнун бўлади? Худованд ҳам табассум қилади. Биз Уни ҳамма нарсадан кўпроқ севганимизда, Унга бутунлай ишонганимизда, чин дилдан ва тўлиқ итоат қилганимизда, Унга берган ҳар бир нарсаси учун раҳмат айтиб, улуғлаганимизда Худованд бизга табассум қилади. Биз уни мамнун қилган бўламиз.

Narrator 2 Оилада ота-она Худовандни севишни ўрганиши ва буни фарзандларга ҳам ўргатиши керак. Бу қандай бўлади? Агар ота-онанинг ўзи Уни севишни билмаса, Худованддан сўрасин, Унинг Каломини ўқисин. Худованд уларнинг юрагига ўша севгини беради. Худовандни бутун оилангиз билан мамнун қилишни истайсизми? Унда юрагингизга Худовандга бўлган севги, ишонч ва итоаткорликни беришини Ўзидан сўранг. Бироқ Худованд шундай ҳолатларни юзага келтирганида, Унга итоатсизлик, ишончсизлик қилиб қўйманг. У сизга имконият беради, бироқ амал қилиш сизнинг қўлингизда. Доимо, оилада Худовандга раҳмат айтишни унутманг. Ўтган ҳар бир кун, берилган ризқ-рўз учун фарзандлар олдида шукрона айтинг. Улар ҳам шунга ўрганади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top