3:11

Оилада Худовандни улуғлаш

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Агар эътибор қилган бўлсангиз, кимгадир қилган иши учун чин дилдан миннатдор бўлсангиз, ўша одамнинг ҳам сизнинг ҳам қалбингиз қувончга тўлади. Мақтов ёки шараф мана шундай таъсир қилади. Менинг дадам ўз оиласига – бизга ҳафтада бир марта ўз қўллари билан ош қилиб беришни ёқтиради. Биз эса унинг пиширган ошини жуда иштаҳа билан яна мақтаб-мақтаб еймиз. Чиндан ҳам дадам ошни жуда яхши пиширади. У бизнинг энг яхши ош ейишимизни истайди ва бунинг учун ошхонада соатлаб туришга тайёр. Ош тайёр бўлгач эса, бизнинг қандай иштаҳа билан ейишимизни томоша қилиб роҳатланади. Биз эса биз учун астойдил ҳаракат қилиб мазали ош тайёрлагани учун унинг ошини ва ўзини мақтаймиз. Дадам жуда хурсанд бўлади. Бундан биз ҳам хурсанд бўламиз.

Narrator 2 Ана кўрдингизми мақтов, улуғлаш икки томонлама ишлайди. Юқорида айтганимдек, агар кимнидир чин дилдан мақтасангиз, бундан у ҳам сиз ҳам хурсанд бўласиз. Бугун сизларга айтмоқчи бўлганимиз, оилада Худовандни улуғлаш, яъни мақташ. Ота-она Худованднинг уларнинг оиласига қанчалик марҳаматли, ғамхўр эканини билади. Уларни шу бирга яшаган ҳаётларида неча марта паноҳида асрагани, неча марта қийин вазиятлардан қудрати ва инояти билан олиб чиққанини асло унутишмайди. Бироқ унутмасликнинг ўзи етарли эмас. Ота-онанинг вазифаси Худованд уларнинг оиласи билан қилган ишни фарзандларига ҳам айтиш ва уларни ҳам Худодан миннатдор бўлишга ўргатишдир. Бутун оиланинг биргаликда Худованддан миннатдор бўлиши ва Уни улуғлаши қандай ажойиб.

Narrator 1 Худованднинг қилганларини фарзандларга сўзлаб беришнинг йўллари жуда кўп. Улар билан Калом ўқиганингизда, кун давомида шунга ўхшаш ҳолат юз берганида, оила қийинчиликлардан ўтаётганида она ёки ота бошларидан ўтган воқеаларни, Худонинг ғамхўрлигини айтиб бериши мумкин. Умуман Худованд нималардан мамнун бўлишини билган ота она фарзандларига ҳар куни буни уқтириши керак. Масалан, идиш юваётганда Худованддан миннатдор бўлиб, Унга шукрона билдириш керак эмасми? Албатта керак. У сизга пишириш учун озиқ овқат бергани ва шу идишларни ювишга имконият бергани учун миннатдор бўлинг. Бозорлик қилишга бораётганингизда ҳам қўлингиздаги бори учун миннатдор бўлинг.

Narrator 2 Нимаики қилсангиз, Худованд шу ишни қилишингизга имконият бераётгани учун Худога раҳмат айтинг. Кун давомида тез-тез Худовандга раҳмат айтиш Уни хурсанд қилади. Шунда У сизнинг оилангизга табассум қилади. Фарзандларингизга Худовандни табассум қилишига сабаб бўладиган нарсаларни ўргатинг. Ҳар қандай ҳолатда ҳам Худованднинг амрини бажаришга, қийин ва аҳмоқона кўринганда ҳам Худовандга ишонишга, ўз истакларига қарши чиқиб бўлса ҳам, Унга итоат қилишга ўргатинг. Бунинг учун Худованддан донолик сўранг. У сизга керакли ҳолатлар ва доноликни беради. Фарзандни Худо йўлида тарбиялаш жараёнида асло сусткашлик қилманг. Акс ҳолда душман сиздан ўзиб кетади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top