3:32

Имкониятларни ишлатиш

MP3

Narrator 1 Асаслому алайкум. Инсон бўлиш ҳам қийин ҳам осон. Агар том маънода айтадиган бўлсак, ҳақиқий инсон бўлиш қийин, айниқса ҳозир атрофимиздагилар ўз инсоний қиёфаларини йўқотиб, замон ҳам шунга кўниккан бир пайтда чин инсон бўлиш жуда қийин. Худованд эса биздан инсонлигимизча яшаб, бизга берилган имкониятлар ва қобилиятлардан фойдаланишимизни истайди. Хўш, Худованд инсонни нима мақсадда яратди? Уни қандай яратди. Худованд инсонни севгани учун ва Ўзи билан муносабат қилиши, Уни улуғлаши учун яратганини ҳаммамиз биламиз. Бироқ Худованд инсондан нима кутади? Уни улуғлашимизни, тўғрими? Биз ўз инсон бўлиб яшаб Худони мамнун қиламиз.

Narrator 2 Масалан, Худованд одам Ато билан момо Ҳавони яратганида уларга шундай деган эди: «Боринглар, кўпайиб ер юзини тўлғизинглар». Нуҳни сув тошқинидан оиласи билан омон сақлаганида ҳам Худованд худди шу сўзларни айтган эди. «Худо Нуҳ билан ўғилларини муборак қилиб, деди: «Баракали бўлиб кўпайинглар, ер юзини тўлғазинглар.» (Ибт 9:). Худованднинг нияти ҳам шу. Ҳар бир эркак ўз аёли билан муҳаббатда яшаса, фарзандлар дунёга келтириб, уларни Худо йўлида тарбияласа, қўлидан келадиган ишни қилиб, Худовандни улуғласа, мана шу ўз инсоний қобилиятларини ишлатиш дейилади. Айтганча, биз бу ишларга кўп ҳам эътибор бермаймиз, бироқ биз ҳар сафар ўз жуфтимизни севганимизда, фарзандларимизга яхши тарбия берганимизда ва ерга ишлов бериб, бирор нарса экканимизда Худованд хурсанд бўлади.

Narrator 1 Қўлидан бир иш келиб қолган фарзандини мамнуният билан кузатаётган ота-онани тасаввур қилинг. Худованд ҳам мана шундай. У биз тўғри ишларни қилаётганимизда биздан мамнун бўлади. Фақат фарқи шундаки, биз бу ишларга кундалик ишлар дея аҳамият бермаймиз, Худованд эса буни кўздан қочирмайди. Жуда кўп ота-оналар Худованд фақат руҳий нарсаларни бажарсак, масалан, жамоатга борсак, Калом ўқисак, имонли биродарлар билан кўришиб турсак ва ибодат қилсаккина мамнун бўлади, деб ўйлайди. Албатта Худованд буларни яхиш кўради, аммо Худованд солиҳ одамнинг қилган ҳар бир ишидан мамнун бўлади. Унинг ҳар бир қадамини мамнуният билан кузатади.

Narrator 2 Калом шундай дейди: «Солиҳнинг қадамларини Худованд тўғрилайди. У солиҳлар ҳаётининг ҳар бир қисмидан завқланади» (Заб 36:23) Гуноҳдан ташқари инсон қилган ҳар бир ҳаракат Худога шукроналик билан қилинса, Унинг завқланишига сабаб бўлади. Ҳамма нарсани Худони улуғлаш учун қилинг. Идиш ювсангиз ҳам, машина тузатсангиз ҳам, офисда ишласангиз ёки экин экиб ўстирсангиз ҳам Худовандни улуғлаш учун қилинг. Энг муҳими оилангиз Худовандни улуғлайдиган оила бўлсин. Фарзандлар сиздан ўрнак олсин. Ибратли ва художўй оилада тарбия топган, шундай ота-оналардан ўрнак олган фарзандлар келажакда Худовандни қандай мамнун қилишни билади. Уларнинг ҳар бири художўй оила барпо этиб, яхши ота-она бўладилар. Бундай ҳолатни кўриш нафақат Худога балки ота-оналарга ҳам ёқимлидир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top