3:02

Асалари ҳужуми 2 қисм

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдонлар. Мана яна сизлар билан дийдорлашиб турибмиз. Ëдингизда бўлса ўтган сафар бир гид қизнинг фаолияти давомида кўрган, ҳис қилган гувоҳлиги ҳақида ҳикоя қилаётгандик. Бугун эса айни қизиқ бир жойидан ўша гувоҳликни давом эттирамиз. «Бир сафар чўлдаги оазисга роса вақтида етиб бориб, Бедуин аёлни туғишига ёрдамлашиб, уни ўлимдан сақлаб қолгандик. Айниқса, тунда очиқ ҳавода чодирдан ташқарида ухлашни ёқтираман. Бунда худди осмондаги юлдузларнинг ҳаммасини кўрадигандек, худди юлдузлар қўл чўзса етадигандек туюлади. Аммо ҳозир ҳаммаси бошқача, атроф ҳаддан ташқари сокин, жуда иссиқ ва мен ўзимни ҳотиржам ҳис қилмаётган эдим.

Narrator 2 «Кетишимиз керак», — деб ҳаммага эълон қилдим. «Олдинда ҳали жуда узоқ йўл турибди.» Гуруҳдагилар туриб нарсаларни йиғиштира бошлашди. Бир неча қизлар эса боабаб дарахтлари ортига ўтиб кетишди. Мен жуда сабрсизланаётгандим. Бирданига қаттиқ қичқириқ эшитилди. Қизлардан бир нечтаси дарахт ортидан югуриб чиқди. Уларга нимадир бўлган. Нима экан? Илон чақдими ёки чаёнми? Ë бирор ҳайвон ҳужум қилдимикан. Бу ерда бундай ҳавф жуда кучли. Кейин эса ҳаводан биззиллаган товуш эшитдим. Яқин атрофда кичкина қора булутчага ўхшаш арилар гуруҳи биз томонга қараб учиб келарди. Булар арилар эди.

Narrator 1 Қий-чув бошланди. Ҳамма қаёққа чопаётганини кўрмай югурарди. Ҳамма ваҳимада. Арилар очиқ жойларимизга ҳужум қиларди. Мана улардан бир нечтаси менинг бўйнимга, оёқларимга ва қўлларимга ҳужум қилди. Мен уларни қўлларим билан ҳайдаб юборишга, бир нечтасини уриб туширишга ҳаракат қилдим. Бироқ аллақачон бир неча жойимни чақиб бўлишган эди. Ўзимни ғалати ҳис қилдим. Бирдан миямга урилди «Қотил арилар!». «Ҳаммангиз жуда эҳтиёт бўлинг, булар қотил арилар. Очиқ жойларингизни ёпинг! Машиналарга киринг!» Ҳамма машиналарга киришга шошарди. Арилар ҳаммадан ҳам кўпроқ Лидия деган қизга ҳужум қилган кўринади.

Narrator 2 У машина ичига киргач, бирдан ҳолсизланиб, ётиб қолди. «Мм-ен нафас ололмаяпман»,- деб энтикди. Биз билан бирга саёҳатга чиққан ҳамширалардан бири унинг танасидаги ари нишларини аста секин чиқариб ола бошлади. Мен унинг аҳволи оғирлашиб қолишини сезиб, Худога ибодат қилишни бошладим. Мен айтишни истамаган сўзлар тилимга оқиб кела бошлади: «Худованд, Сен яратган дунё ажойиб ва чиройли. Арилар ҳужуми Сенинг айбинг эмас.» Нега бундай деётганимни ўзим ҳам тушунмасдим. Аммо ичимдан бу энг тўғри ибодат эканини ҳис қилдим. Бироз вақтдан кейин эса Лидия ўзига келди. У мен ибодат қилаётанимда қандайдир салқин шабада эсганини ҳис қилибди. Саёҳатимиз давомида Худованд биз билан бирга бўлгани учун Унга шукроналар айтдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top