Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Бугун қаерга қараманг жуда кўпчиликнинг ўз бизнесига эга эканлигини кўрасиз. Ҳатто қишлоқларда ҳам катта ва кичик бизнес билан шуғулланадиганлар кўпайиб қолди. Сизда ҳам ҳеч кимнинг ҳаёлига келмаган ажойиб ғоя бор ва уни амалга ошириш орқали ўз бизнесингизни бошламоқчимисиз? Ахир тадбиркорлик бизнес-ғоядан бошланади. Аммо бизнес-ғоянинг ўзи ижобий натижа берувчи бизнес учун етарли эмас. Бу ғояни амалга ошириш учун ҳам маблағ керак. Бизнес бошлаш учун бизнес режа тузиш шарт. Агар ўзингизда катта миқдорда маблағ бўлган тақдирда ҳам, ишни режасиз амалга ошириб бўлмайди. Катта маблағингиз бўлмаса, уни банкдан кредитга олиш мумкин, бунинг учун ҳам банкка бизнес режа тақдим этишингиз шарт.
Narrator 2 Бизнес режа нима? У шундай ҳужжатки, унда фирманинг ўз ишини қандай бошлаши, қандай ишлаб чиқаришни самарали юргизиш ва товарни бозорга олиб чиқиши, қандай технологиялар қўллаши, қачон дастлабки даромадни олиши, сарф-ҳаражат даражаси ва фойда олиши, рақобат курашида ютиб чиқиш каби кўрсаткичларнинг лойиҳаси ўз аксини топади. У корхона, фирма ва компаниянинг, шу билан бирга, жамоа аъзоларининг асосий мақсад ва вазифаларини белгилаб беради. Бошқача қиқлиб айтганда, бизнес режа тадбиркор учун гўё бир иш қуролидир. У фирманинг иш жараёнини тасвирлаб, фирма раҳбарларининг ўз мақсадларига қай тариқа эришишларини, биринчи галда ишнинг даромадлилигини қандай ошириш мумкинлигини кўрсатиб беради.
Narrator 1 Аслида бир-бирига жуда ўхшаш, аммо бир-биридан сезиларли даражада фарқ қиладиган икки тушунча бор. Булар 1. Бизнес шаблонини сотиб олиш ва бизнес режага комплекс хизмат сифатида буюртма бериш. Бизнес-режа шаблони маълум маблағ эвасига буюртмачи қаерда, қандай солиқ режимида, қандай бизнес муҳитда жойлашганлиги номаълум бўлган бир ҳужжатни олади. Кейин эса буюртма асосида бизнес-режа туздиради. Бизнес-режа тузишга ками билан бир ойча вақт кетади. Баъзида бу жараён икки уч ойга ҳам чўзилиши мумкин. Сизда туғилган ғояни ҳеч ким сизчалик яхши билмайди. Шунинг учун бизнес режа тузилаётган пайтда тузувчи билан бирга бўлиш мақсадга мувофиқдир.
Narrator 2 Бизнес-режа фақат корхона асосларини тасвирлаб беради, холос. Шу сабабли бизнес-режа охирида барча керакли ҳужжатларни илова қилиш зарур. Буларга резюмелар, кредитни тўлашга қодирлик ҳақида маълумотлар, иш самарасини ошириб бориш режаси, маҳсулот ва хизматлар бозорининг батафсил таҳлили, хўжалик ва бошқа шартномалар нусхалари, шу жумладан, ижара ҳақида бўлажак мижозлардан кафолат хатлари, патент ва товар белгисининг рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувоҳнома, ҳамкорлик келишувлари, фирманинг рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳномалар киради. Агар бизнес-режани бошқа бировга туздирмай, айнан ўзингиз тузишни истасангиз, бизнинг кейинги суҳбатимизни ҳам ўтказиб юборманг. www.najot.com сайтимизда ҳам сизга керакли маълумотлар топилади.