3:33

Маош тулаш принциплари 2 кисм

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Кичик бизнес деб номланган дастуримизга хуш келибсиз. Куйидаги дастурларимиз асосан тадбиркорчилик билан шугулланмокчи булган юртдошларимизга фойдали булиши мумкин. Дастур давомида, кизикарли ва тадбиркорлик фаолиятингизга фойдаси катта булган маълумотларни эътиборингизга хавола этамиз. Ҳозирда замонавий тадбиркорликда фойдада қатнашишнинг бир неча тизимлари кенг тарқалган: Скэнлона тизими бу тизим моҳияти шундан иборатки ҳар бир киши ҳисобига ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг кўпайиши эвазига олинган иш ҳақи фонди иқтисоди, ишчи ва корхона орасида тақсимланади. Бу иқтисод корхона ва ишчи орасида 1:3 нисбатда булади. Ходимларга ажратилган рағбатлантирувчи сумманинг 20% захира фондига, қолган қисми эса ходимларга ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми ортишига қўшган ҳиссасига қараб тақсимланади.

Ракер тизими-1 доллар иш ҳақига нисбатан соф норматив маҳсулот ҳажмини бажаришда иқтисод қилган иш вақтига рағбатлантириш тушунилади.

Ипрошсар тизимида-белгиланган маҳсулот ҳажмини бажаришда иқтисод қилган иш вақтига қараб рағбатлантириш тушунилади. Ҳар қандай рағбатлантириш тизими ўзининг ютуқ ва камчиликларига эга. Аммо ҳар қандай ҳолатларда ҳам мукофот миқдори маълум бир итисодий кўрсаткичларга асосланади. Чунки, ходимларни рағбатлантириш тизими уларни меҳнат унумдорлиги ортишини, кадрлар қўнимсизлиги пасайишини, корхонада келгусида юқори иқтисодий натижаларга эришиши таъминлаши зарур. Демак, иш ҳақи тайинлашда ходимнинг малака, тажриба, фаолият натижалари ҳисобга олинар экан, моддий рағбатлантиришда бу кўрсаткичларни ҳисобга олиш тақозо этилади. Табиийки, юқори малака ва тайёргарлик даражаси, юқори меҳнат ҳаққини талаб қилади. Юқори малакали инженер малакали ишчидан кам ҳақ олмаслиги зарур. Масалан, Япония компаниялари президентлари янги ишга келган ходимдан 8 баробар ортиқ иш ҳаққи олади. АҚШда эса бу фарқ 1:20 ташкил этади.

Меҳнатдаги қўшимча натижалар учун устама, мутахассислик ва мансабни биргаликда бажариш, бажарилган иш ҳажмини ошириш, касб малакаси, меҳнатдаги эришган юқори натижалари ва корхонадаги меҳнат стажига қараб тўланади. Бу ерда устама даражаси ҳар бир ишчи учун алоҳида ишнинг охирги натижаларига ёки қўшган ҳиссасига қараб белгиланади. Моддий рағбатлантиришнинг яна бир кўриниши мукофот ҳисобланади. Мукофотлаш тизими унумли меҳнатни ҳақиқатда рағбатлантириш ва меҳнат коллективида нормал муносабатни сақлашга қаратилиши зарур. Бу тизим мукофотлаш мезони кўрсаткичлари, шартлари, доираси ва мукофот миқдорини ўз ичига олиши шарт. Раҳбар, мутахассис ва хизматчиларнинг рағбатлантиришини оптимал кўрсаткичлар сони икки учта, ишчиларни эса бир иккита бўлиши мақсадга мувофиқ. Имоним комилки, куйидаги дастурларимиз шахсий тадбиркорликдаги ва кичик бизнес фаолиятингизда аз котади. Хозирги кунда тадбиркорлик ёки кичик бизнес билан шугулланиш имкониятлари анча кенгайган. Азизлар, бугун биз рагбатлантириш мавзусида гаплашдик, келаси сафар эса биз кичик бизнес ва тадбиркорликни кредитлаштириш самарадорлигини аниклаш хакида гапирамиз. Бордию, хикояни электрон шаклига эга булишни истасангиз www.najot.com сайтига мархамат килинг. Хайир, омон булинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top