Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Бугун вақт машинасига ўтириб, суҳбатимизни эрамиздан аввалги 1400-1358 йиллар ҳақида давом эттиришни маъқул кўрдик. Келинг, сиз ҳам биз билан бирга вақт машинасига ўтиринг-да, ўтмишга саёҳат қилинг. Дастлаб, диққатимизни ўтмишда инсонлар қандай тилда гаплашганига қаратсак. Масалан, Иброҳим пайғамбарни олинг. У оиласи билан Худованд ваъда қилган ерга келгунча жуда кўп ерларда тўхтаган, ўша ерларда бир мунча вақт яшаб қолган. Хўш улар билан қандай мулоқотда бўлган? Бунга жавоб топиш учун тарих зарварақларини титкилашга тўғри келди. Амарна тепалиги ҳозирги Мемфис ва Тебес шаҳарлари оралиғида жойлашган. У ерда Фиръавн Аменҳотепдан қолган шаҳар қолдиқлари бор. У эрамиздан аввалги 1358 йилда вайрон бўлиб, то 50 йилларгача эътиборсиз қолдирилган.
Narrator 2 1887 йилда бир деҳқон аёл ўша тепаликни экин экиш учун текислаётганида эрамиздан аввалги 1358 йилларга тегишли қадимий ашёларни топиб олган. Улар орасида ўша даврга тегишли қўлёзма ҳам топилган. Ўша қўлёзмада, ўша давр маданияти, тарихи ва сиёсати ҳақида ёзилган. Муқаддас Каломда ёзилган ерлар ҳақида ўша қўлёзмада ҳам ёзилган. Бу қўлёзмалар тахтачаларга ёзилган бўлиб, ўша даврнинг бир тили «сунейформ» деб номланадиган тилда ёзилган. Шундай тахтачалардан 350дан ортиғи топилган. Уларнинг баъзилари оддий одамлар ёзган ёзишмалар бўлса, бошқалари Бобил, Миттани, Фоеникиа қалъалари, Суриядаги қўмондонлар, шоҳлар ва ҳукмдорлар ёзган хатлар эди. Улар эрамиздан аввалги 1400 ва 1358 йиллар ичида ёзилган ва Миср тахтидаги икки фиръавнга юборилган.
Narrator 1 Бу ёзишмалар ҳозир Британия музейида сақланади. Бу ёзишмалардан шу нарса аниқландики, бу тилда ўша пайтда Ғарбий Шарқнинг жуда кўп кишилари бемалол гаплаша олган. Бу тил узоқ вақтгача, энг кўп тарқалган тиллардан бири бўлган. Энди яна Иброҳим пайғамбар ҳаётидаги воқеаларга қайтсак.У ҳам ўша даврлар орасида яшаган. Унинг учун ҳам у қаерга бормасин, Суриягами, Канонгами ёки Мисргами у ердаги кишилар билан ҳеч қийналмай мулоқотга кириша олган. Ундан ташқари бу тахтачаларда ёзилган маълумотларга кўра, улар турли қиролликлардан келган илтимоснома ҳисобланади. Уларнинг бари фиръавн Аменхотепдан ёрдам сўраб хат ёзишган. Бир иккита тахтачаларни ўрганган олимлар хат мазмунини шундай изоҳлайдилар.
Narrator 2 «Самодаги қуёш янглиғ бўлган шоҳимиз Аменҳотеп, шундан боҳабар бўлсинларки, Хабири деб аталадиган кучли бир халқ бизга ташвиш келтирмоқда. Улар сиз ҳазратимизга тегишли бўлган ерларимизни тортиб олиш ниятидан узоқ эмаслар. Қўлингизни бизгача чўзинг ва бизни улардан ҳимоя қилинг». Иккинчи мактуб шундай ёзилган: «Ҳазратимиз қиролга: Абди Ҳепа қулингиз етти марта сизга таъзим қилиб шундай дейди: «Ҳабиру деган халқ бизнинг қалъаларимизни босиб олиш ниятида, бизга қўшин жўнатиб, ерларимизни сақлаб қолинг». Мутахассисларнинг фикрича бу охирги хат қадимги Қуддус шоҳидан келган ва Хабиру деб аталган халқ бу Иброний халқи бўлган. Хуллас, кўриб турганингиздек, Муқаддас Калом ҳам тарих ҳам бир хил нарсаларни сўзламоқда. Кўроқ маълумот учун www.najot.com сайтимизга кириб кўринг.