3:04

Фарзанддаги қобилият

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон ота-оналар. Фарзандлар туғилганидан кейин, ота-оналар уларнинг ҳар бир ҳаракатини жуда катта ҳурсандчилик билан кутиб оладилар. Унинг илк кулгусини, илк бор овоз чиқаришини, қадам ташлашини, ҳамма ҳаммасини худдики бир шов-шувдай қабул қилади. Худо измида юрадиган ота оналар эса улар туғилганидан бошлаб, уларнинг ҳаёти учун ибодат қилишни бошлайдилар. Фарзанд ҳаётида ҳамма нарса ота-она учун муҳим. Унинг соғлиғи, ақлли бўлиб ўсиши, турли хил камчиликлардан ҳоли бўлиб, ёмонликлардан ҳимояда бўлиши учун тинимсиз ибодат қилади. Аммо шу рўйхат орасига фарзандлардаги қобилиятни кўриш ҳам киради. Худованд фарзандингиздаги қобилият ва истеъдодни кўрсатиши учун ибодат қилишдан чарчаманг.

Narrator 2 Худованд ҳар бир болага ўзига яраша истъдод ва қобилият беради. Ота-онанинг фазифаси фарзандидаги қобилиятни кўра олишдир. Хўш, Раббий сизнинг фарзандларингизга қандай инъомлар ва истеъдодларни берган! Улар ҳар бир болада бор. Чунки Муқаддас Калом шундай дейди: «Ҳар бир кишининг Худодан олган ўз қобилияти бор, бириники бу бўлса, бошқаники удир.» Баъзида ота-она ибодати уларнинг намоён бўлишига ёрдам беради. Раббий сизга болангизнинг ажойиб келажаги сирини очганда, ибодат қилинг, ундан ташқари шундай келажак келиши учун меҳр билан сўрашда давом этинг. Калом яна шундай дейди: «Ўз ишига моҳир устани кўрганмисан? У оддий одамларга эмас, шоҳга хизмат қилади».

Narrator 1 Худодан фарзандимга Ўзинг юқоридан ато қилган истеъдодларни ривожлантир, деб сўранг. Ўғлингиз ёки қизингизга унинг бу ёруғ дунёда улуғ вазифаларини борлигини тушунтиринг. Уларнинг истеъдодлари намоён бўлгач, уларни ривожлантириш борасида астойдил ҳаракат қилинг. Баъзан уларда у ёки бу истеъдоднинг борлигини фарзандларнинг ўзлари ҳам билишмайди. Бироқ ақлли ота-оналар фарзандларда мана шу қизиқишни уйғота оладилар. Ҳар бир қилган яхши иши учун рағбатлантириб, мақтаб турадилар. Агар болангизда у ёки бу қобилиятни сезсангиз, бу сизга ёқмаса ҳам бу қобилиятни шакллантиришга ёрдам беринг. Бунинг учун вақтингиз ва пулингизни ҳам аяманг. Фарзандингиз шоҳларга ҳизмат қилишга лойиқ инсонлар бўлишини истамайсизми?

Narrator 2 Ҳеч бир ота-она фарзандига ўз касбининг ўртамиёна эгаси бўлишини истамайди. Фарзанди ўзи танлаган касбнинг энг моҳир устаси бўлишини истаган ҳар бир ота-она вақтида фарзандини тўғри йўналтира билиш лозим. Ундан ташқари фарзандининг қобилиятлари ва қизиқишлари учун тинимсиз ибодатда бўлади. Меҳрибон, ғамхўр ва узоқни кўра биладиган ота-оналар Худога мана шундай ибодат қиладилар. «Раббим, мен Сендан боламнинг инъомлари ва истеъдодлари учун илтимос қиламан. Ўша истеъдод ва инъомларни фарзандим кўрсин, улардан Сенинг шуҳратинг йўлида фойдалансин, бунинг учун Ўзинг ёрдам бер. Бизга ва фарзандимизга ўзининг қобилиятларини очиб бер. Уларни ривожлантириш учун аниқ нималар қилиш кераклигини кўрсат.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top