Narrator 1 Ассалому алайкум. Ҳар бир инсон бир ойда бир неча маротаба танасининг у ёки бу ерида оғриқни ҳис қилади. Шундай пайтда оғриқни қолдирадиган дориларга мурожаат қилишга шошилмаган маъқул. Чунки оғриқни қолдирадиган дорилар организмга ўзининг оғриқни қолдирувчи воситси – простагландиналарни ишлаб чиқаришга ҳалал беради. Ундан ташқари дорининг ортиқча кимёвий қисмлари жигарда тўпланиб, уни ахлатхонага айлантириб юборади. Мутахассислар бир ойда икки марта оғриқни қолдирувчи дорилар ичишни хавфсиз деб ҳисоблашади. Агар бундай дориларга кўпроқ эҳтиёж сезсангиз, шифокорга мурожаат қилиш лозим. Мутахассис оғриқ сабабини аниқлашга ва даволашга ёрдам беради.
Narrator 2 Бўғимларингиз оғрияптими? Агар бўғимларингиз оғриса, совуқ сув ёрдам беради. Резина грелкани музли совуқ сувга тўлдиринг ва 15 дақиқага оғриётган бўғимга босинг – оғриқ ўтиб кетади. Бўғимга карам баргини босинг ва ҳар икки соатда алмаштиринг. Совуқ творогли компресс ёрдам беради – творогни тоза сочиққа ўраб, бўғимга босинг. Бундай компресс оғриқни яхши қолдиради, яллиғланишни қайтаради, шишларнинг олдини олади. Агар бўғимдаги оғриқ бир ҳафтада ҳам қолмаса ва ҳеч қандай восита ёрдам бермаса, шифокорга мурожаат қилинг. Оғриқ билан бирга бўғим соҳасида тери қизариб, шиш пайдо бўлган бўлса ҳам мутахассис кўмагига таяниш лозим. Бел ва бўйинга ёрдам бериш учун нуқтали уқалашни амалга оширинг.
Narrator 1 Албатта, ҳозир дорихоналардан махсус оғриқни қолдирувчи кремларни сотиб олса бўлади. Улар чиндан ҳам яхши ёрдам беради. Аммо баъзида улар қўл остида бўлмайди, оғриқни эса камайтириш керак, ҳеч бўлмаганда шифокор ҳузурига етиб бориш учун… Хўш, нима қилиш керак? Балки сизга уқалаш ёрдам берар. Яқинларингиздан елка ва бўйнингизни босиб қўйишни сўранг. Яллиғланган жойга қон қуйилиши оғриқ тезроқ қолишига ёрдам беради. Нуқтали уқалашни ҳам синаб кўрса бўлади. Оғриётган нуқтани топиб, бармоғингиз билан босиб, 2-3 дақиқа ушлаб туринг. Зайтун мойига бир неча томчи розмарин эфир мойини қўшиб, оғриётган жойни ишқаланг. Кўпинча бир хилда ўтириб ишлаш сабабли бўйин ва елкага оғирлик тушгани учун оғриқ пайдо бўлади.
Narrator 2 Айниқса компютерда узоқ ишлайдиган одамлар кўп азоб чекади. Ишда танаффус қилиб, мушакларни бўшаштириш учун айрим машқларни бажариб, бу оғиқларнинг олдини олиш осонроқ. Аммо асосийси – соғлиғингизни асрашга ҳаракат қилинг. Бел ва бўйин мушакларини мустаҳкамланг. Бўғимлар қайишқоқлигини ривожлантиринг. Таомномангизга балиқ ҳамда янги творогни киритинг ва кўпроқ ҳаракат қилишга урининг. Шуни унутмангки, бел ёки бўйиндаги оғриқ организмда нимадир бўлаётганидан дарак беради. Бу жиддий касалликлар асорати бўлиши мумкин – умуртқа касаллиги, мушакларнинг қисилиши, асаб тизими касалликлари, ички аъзолар ишининг бузилиши ва ҳоказо. Шунинг учун оғриқ сабабини аниқлаш мақсадида дарҳол мутахассисга учрашинг.