Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчи. Кока-кола ичимлигини билмаган одам топилмаса керак. Бу жуда кўпчиликнинг севимли ичимлиги ҳисобланади. Ҳаммамиз бу ичимликни соғлиқ учун унчалик фойдали эмаслигини билсак ҳам, ичишда давом этамиз. Ким ҳам ёзнинг иссиқ кунида салқин Кока-кола ичимлигига муз солиб ичишни истамайди дейсиз?! Хўш, Кока-коланинг ҳаммага бирдек ёқишини ёки бўлмаса, бир марта ичган одам яна ичишни истаб қолишининг сабаби нимада? Бу ичимликнинг тайёрланиши, зарарлари ва ингридиентлари ҳақида жуда кўп тахминлар бор. Кўпчилик бу ичимлик атрофида юрадиган миш-мишлар ва ҳикояларни ҳақиқат деб ўйлайди. Бу эшитганларимиз чиндан ҳам ростмикан?
Narrator 2 Келинг, бу ҳақида 2011 йилда Ню Йорк журналида чиққан мақоладан билиб оламиз. Мақолада ёзилишича, Кока-кола ичимлигининг ретсепти 125 йил давомида сир сақланган экан. Бу ичимликнинг тайёрланиш йўриқномаси Кока-кола маркетинг режасининг муҳим қисми ҳисобланган. Ўша мақолада ёзилишича бу газли ичимликка қўшиладиган еттита ингредиентлар Кока-кола биринчи марта 1886 йилда тайёрланганидан бери ўзгармаган. Одамларнинг айтишича бугун фақат иккита кишигина бу ичимликнинг тайёрланиш сиридан ҳабардор экан. Бу кишилар Кока-кола компаниясининг муҳим директорларидан ҳисобланади.
Narrator 1 Американинг машҳур радио эшиттиришининг айтишича бугун Кока-кола ичимлигининг сири очилган. Ўша радиоэшиттиришнинг бошловчиси Ира Глас тайёрланиш усули ёзилган қоғознинг нусхасини топганини маълум қилди. Одамлар эса бу усулнинг асл нусхаси Атланта банкида сақланади, деб ишонишади. Бундай ажойиб, газли ичимликни ким ўйлаб топганини биласизми? Атланталик химик Жон Пембертон биринчи марта 1887 йили Кока – колани кашф қилган. Худди ўша йили бу усулни бир бизнесменга сотган. Ўта хушёр ва ақлли бизнесмен тайёрланиш усули ёзилган қоғозни Атланта банкига қўйган. Мана шунақа гаплар. Радиобошловчи Ира Глас бу ретсепни маҳаллий газеталарнинг эски нусхаларидан бошқа бир нарсани излаётганида топиб олган. У излаётган ҳикоя ёзилган газетанинг ички бетидан бу ичимликни тайёрланиш усулини кўриб қолган.
Narrator 2 Бу кичкина маълумот Жон Пембертоннинг дўсти Р.Р Еванснинг кундалигидан олинган эди. Ира Гласс эса авлоддан-авлодга ўтиб келаётган кундаликни қидириб топади. Хўш, шундай машхур ва айни пайтда сирли бўлган бу ичимлик ичига нималар қўшилар экан? Унга Кока дарахти баргларининг экстракти, кофеин, жуда кўп миқдорда шакар, лайм шарбати, ванилин ва карамел қўшилар экан. Кейин эса унга яна еттита ҳид ва таъм берувчи нарсалар қўшилади. Улар алкогол, олти хил ёғ – апелсин, лимон, мускат ёнғоғи, кориандр, нероли ва долчин ёғлари қўшилади. Бу формула Марк Пендерграстнинг Кока-кола тарихи ҳақида ёзганлари билан жуда ўхшаш. Кока-кола ичимлигининг тайёрланиш усули 100 йил давомида ўзгармаган бўлиши мумкин эмас. Шунга қарамай, бир нарса аниқки, унинг тайёрланиш усули ҳалигача сир тутилади.