3:24

Мажбуриятларимиз

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турибмиз. Худованд шундай имконият бергани учун миннатдормиз. Бизга Худо ҳақида дунёга гапириб бериш мажбурияти юкланган экан, биз имонлилар ушбу мажбуриятни қандай адо этяпмиз? Раббимиз осмонга кўтарилмасдан олдин, Ўз шогирдларига Худованд ва Унинг Шоҳлиги ҳақида дунёга гувоҳлик бериш мажбуриятини топширган. Ҳаворийлар бу топшириқни олган биринчи имонлилар эдилар, улар ўз гувоҳликларини баён қилишлари кераклигини тушундилар, ва бунинг учун улар нотиқлар ва Масиҳнинг элчилари бўлишлари кераклигини ҳам тушуниб етдилар.

Бу мажбурият бизни Ўзига қабул қилган дунёга хизмат қилиш учун юборган Худо ҳақида илоҳий ҳақиқатларни ишончли ва ҳаққоний қилиб гапириб беришни назарда тутади. Ҳаворий Павлус буни яхши тушунган ва вазифани ўзининг Худо ва адашган дунё олдидаги бурчи ва мажбурияти деб қабул қилган. Исо Масиҳсиз одамлар руҳан адашганлар ва Худодан бутунлай ажралганлар ҳисобланишади. Ҳар бир одам нафақат Худодан руҳан ажралган, шунингдек ҳар бир одам ким бўлишидан қатъий назар, ўзининг гуноҳларини юволмаслиги ҳам мутлақо ҳақиқатдир.

Гуноҳ кириб келиши оқибатида одамзод муқаддас Худо олдида нопок одамга айланди, ва бу нопоклиги муқаддас Худонинг даргоҳига киришдан уни бутунлай маҳрум қилди. Ва ҳар қандай одам ўзининг бу аҳволини биладими ёки йўқми, барибир у маҳкум бўлган, ва фақат Исо Масиҳни қабул қилиш орқалигина нажот топиши мумкин. Муқаддас Китоб гувоҳлик берадики, кўп одамлар Хушхабарни эшитишни ва тушунишни хоҳлашади.

Француз файласуфи ва олими Блез Паскаль кунларнинг бирида ҳар қандай одамнинг юрагида бўш жой борлиги ва бу жойни фақат Худо тўлдира олиши мумкинлигини сезиб қолди. Асрлар давомида одамлар ўзларининг руҳий муаммоларининг ечимини топишга ҳаракат қилганлар. Биз қуйида Янги Аҳддан, ўзларининг руҳий муаммолари ҳақида очиқ гапирган ва уларни қийнайдиган бу муаммоларни ҳал қилишнинг тўғри йўлини топишга ҳаракат қилган жуда кўп одамларнинг фақат бир нечтасини санаб ўтганмиз.

Ва бундай одамлар Хушхабарни эшитишга ва қабул қилишга муштоқ одамлар ҳозир ҳам жуда кўп, демак, биз уларнинг олдига бориб бу нажот ҳақидаги Хабарни айтишимиз лозим. Янги Аҳд китобидаги Хушхабарни эшитиш хоҳишида бўлган инсонлардан айримлари Никодим, Заккай ва бошқалар эди. Ҳозирги кунда бутун дунё Xушхабарга муҳтож бўлиб турибди. Хушхабар айтишдан аввал шу инсон ҳақида ибодат қилинг, Худованд айнан шу инсонни юрагини тайёрлаши бу жуда муҳим. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етиб қолди.

Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: dilkash@najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top