Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Барчангизга тинчлик-омонлик тилаган ҳолда эшиттиришимизни бошлаймиз. Кўпчилик биродарларимизда бир нотўғри фикр юради, у ҳам бўлса “фақат чўпонлар Хушхабар айтиши керак” деган фикр. Эфесликларга мактубининг 4 боби 11 ва 12 оятларини ўқиганингизда эса, умуман бошқача таасуротга эга бўласиз. Тўғри, инъомлар бор, лекин унинг инъоми бор, деб бизнинг Хушхабар айтмаслигимиз яхши эмас. Кўпинча жамоат чўпони жамоатдан ойлик олади, деб ўйлашиб ва Хушхабар айтиш ҳам чўпоннинг иши, деб ўйлашади. Биродорлар кўпинча: “биз чўпонга ушур бериб турибмизку, демак, чўпон Хушхабар айтсин”, дейди. Аслида чўпон Хушхабар айтиш учун жамоатда ишламайди, балки биродорларни тайёрлаб ва ҳар сафар биродорларга Хушхабар айтишга ундашга ва уларни адашганларга жўнатиш учун жамоатларга ишлайди.
Ҳамма биродорлар ишлайди, шунинг учун чўпонни танлашади, токи руҳий ишларга вақт ажратиб ва назорат қилиб турсин деб. Кўпинча жамоатларда маблағ туфайли тушунмовгарчиликлар келиб чиқади. Чўпон эса айнан шундай вазиятларда ўзининг билими орқали ҳамма нарсани ҳал қилишга уриниб кўриши лозим. Кўпинча жамоат ичида жанжалларни енга оладиган чўпонлар етишмайди, ва жамоат жанжалдан чиқмай қолади.
Жамоат ўз қонун-қоидаларини бажариш билан банд, ва бошқаларни жамоатга олиб келиш ҳақида фикрга жой ҳам йўқ. Кўпинча жамоатлар фақат имонлилар ва ўз оилалари учунгина ибодат қилиб қониқадилар. Аммо имонсизлар учун деярли умуман ибодат қилишмайди. Бизнинг ибодат йиғилишларимиз ўзгариши керак, энди имонлилар фақатгина ўзлари ва жамоатдаги бошқа аъзолар учунгина эмас, балки имонга келмаган бошқа одамларнинг нажот топишлари учун ҳам ибодат қилишлари керак. Айрим жамоатларда ва биродорлар орасида бирлик йўқ ва ҳамкорликда ишламайди. Исо Масиҳ хизмати вақтида жуда муҳим бир амр берган, яъни севги ҳақида. Бизларга бошқа биродорларни севиш амр этилган.
Биз бу амрни бажариб, яъни бошқа биродорларни севиб, бу дунёга биз Исога тегишли эканлигимизни кўрсатамиз. Севги асосида қурилган муносабатда катта куч бор. Масиҳийлардаги севгини кўриб, дунёдаги одамларда қизиқиш пайдо бўлади: “Нима учун буларда бундай севги бор деб?” Чунки масиҳийлар орасидаги Масиҳнинг севгиси бу дунёда умуман йўқ. Лекин биз бугунги кунда нимани кўраяпмиз? Тарқоқликни, бузилишни. Имонлилар бир-бири билан чиқиша олишмайди. Муҳим бўлмаган нарсалар ҳақидаги фикрлар билан келишмай, катта баҳсларга айланиб кетади ва натижада Масиҳнинг жамоатларини иккига бўлиб, бир-биридан хафа бўлиб, ва бир-бири ҳақида ёмон гапларни тарқатадилар. Хафагарчилик натижасида имонлиларнинг юраги кечирим беришга очиқ эмас. Аммо Исо Масиҳ бизларнинг бундай бўлишимизни асло хоҳламайди. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com Хайр саломат бўлинг.