3:26

Воизлик 10

MP3

Ассалому алайкум хурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан ўз эшттиришларимиз орқали биргамиз. Хурматли радио тингловчилар Худонинг каломини билиш биз учун жуда мухимдир. Чунки хозирги кунда инсониятни васваса қиладиган шайтоннинг турли-туман алдовлари мавжуд. Имонимиз қанчалик кучли бўлмасин агар Худованднинг Каломини яхши билмасак бир куни енгилиб қолишимиз хеч гапмас. Эсингизда бўлса Раббимиз Муқаддас Рух томонидан чўлга бошлаб борилди. Ва қирқ кун давомида У турли синовлардан ўтиши керак эди. Раббимиз шу чулда бўлган пайтида шайтон Уни энг бўш жойларини пойлаб хужум қилмоқчи эди.

Лекин Раббимизда хеч қандай бўш жойлар йўқдир. Эсласангиз хар сафар шайтон Раббимизни синовдан ўтқазар экан ,Исо Масих Худонинг Каломида шундай ёзилган деб оятлар орқали жавоб берар эди. Шунинг учун хам Каломни билиш бизлар учун хам мухим деб айтиб ўтдик. Чунки биз ўз кучимизни Раббимиз билан тенглаштира олмаймиз. Хар биримиз Раббимиз каби комил хам эмасмиз. Шайтон хар биримизни кучсиз томонларимизни жуда яхши билади. Ва шу кучсиз томонимизга уриб бизни йиқитишга харакат қилади. Биз эса Раббимиздан Унинг Каломларини ўқиб куч оламиз. Худованднинг Каломи хар қандай тош юракни хам эрита олади. Ибронийларга мактубининг тўртинчи боби ўн иккинчи оятида шундай ёзилган оят бор.

“Худонинг каломи жонли ва таъсирли, хар турли дудама қиличдан ўткирроқдир.У жон билан рўхни, бўғинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади” Ха, азиз тингловчи Худонинг каломи шундай кучга эга. Уни кимгадир гапирсангиз хам хеч қачон бекор кетмайди. Қачонлардир Худо ўша кишида ўзининг каломи орқали ишлай бошлайди. Чунки ушбу каломни қандай таъсирчанлигини сиз билан биз ўқиб кўрдик. Азиз тингловчилар Каломни ўрганишимиз, ўқишимиз хар биримиз учун жуда мухимдир. Шу орқали Худо бизларга донолик ва тўғри хаёт кечиришни ўргатади. Хар қандай инсонни хаётини ўзгартира олади.

Хурматли тингловчилар хар куни Худо каломини ўқиб ўрганиш учун вақт ажратишга харакат қилинг. Сизда мавжуд бўлган барча саволларга Каломдан бемалол жавоб топишингиз мумкин. Бутун донолик сирлари шу каломда ёзилган. Худованд хар биримизга анашу доноликни бермоқчи. Агар каломни оила аъзоларингиз фарзандларингиз билан ўқиб ўргансангиз улар хам Рўхан ўсишлари учун анча ёрдам бўлади. Забур китобида ёзилганидек. Калом бизларни хар бир ташлаётган қадамимизни ёритиб боради. Хамда бизларни гунох қилмаслигимиз учун доимо юрагимизда гапириб бизни тўғри йўлга бошлайди. Азиз тингловчилар Худованд сизга ва оилангизга тинчлик ва тотувлик келтирсин. Сизлар билан хайирлашар эканмиз, Доимо соғ ва омон бўлинглар деб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top