3:30

Болаларнинг ўсишига ёрдам 252

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна сиз азизлар билан радиомиз тўлқинлари орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга раҳматлар айтамиз. Азиз ота-оналар, ўз фарзандларингиз билан қачон биргаликда Муқаддас каломни ўқигансиз? Агар ҳар куни биргаликда Худованднинг каломини фарзандларим билан биргаликда ўқийман деб айта олсангиз, бу сиз ташлаган илк ажойиб қадамлардан бири, деб айта оламиз. Нима учун шу саволни сизга берганимизга ҳайрон бўлманг. Чунки ҳар бир масиҳий оила ҳар куни биргаликда каломдан ўқиб ўрганиши жуда муҳим.

Каломни ўқиган пайтингизда болаларингиз учун Муқаддас каломдаги барча қаҳрамонларни уларнинг кўз ўнгида жонлантиришга ҳаракат қилинг. Тахминан етти ёшдан ўн икки ёшгача бўлган болалар барча тинглаётган нарсаларини тўғри қабул қилишга ўрганишган. Улар Раббимиз Исо Масиҳ ҳақида эшитганларида, Унинг ер юзидаги гуноҳсиз ҳаётини кўз олдиларига келтирадилар. Улар ҳам xудди Исо Масиҳдек ҳаёт кечиришга ҳаракат қиладилар. Албатта бу жуда яхши ҳаракат. Биз катталарнинг вазифамиз эса шундай пайтларни қўллаб-қувватлашдан иборатдир. Азиз ота-оналар, Худо ҳақидаги барча ҳақиқатлар болаларга ҳали кичкина бўлган вақтларида гапирилиши керак.

Чунки асосий фундамент шу пайтда қўйилади. Болалар вақти келиб мактабга боришларини ҳаммамиз яхши биламиз. Мактабда эса ҳамма болалар ҳам масиҳий болалар эмас. Мен шахсан шундай нарсани ўз ўғлимда кўрдим. Унинг барча дўстлари масиҳий бўлмаган болалардан иборат. Унга ёшлигидан ўргатган барча Худо ҳақидаги ҳақиқатларни доимо янгилаб боришимиз керак. Яъни доимо Калом ўқиб Худо ҳақида гапиришимиз керак. Бундан ташқари, бир-биримизга яқин яшайдиган барча ота-оналар биргаликда учрашиб, болаларимизни дунёдан қандай қилиб ҳимоя қилиш ҳақида суҳбатлашиб олдик. Оқибатда шунга келишдикки, тахминан бир хил ёшдаги болаларни бир-бирлари билан таништириб, уларни дўстлашишига ёрдамлашдик. Натижаси ёмон эмас. Ҳозирги кунда ҳам улар интернет орқали ва телфон орқали ҳам суҳбатлашиб туришади.

Ҳар ҳафтада болалар биргаликда учрашиб калом ўрганишади, турли спорт ўйинлари билан шуғулланишади. Имконият бўлса, биз катталар ҳам улар билан биргаликда турли хил масиҳийча фильмлар томоша қиламиз. Бундай учрашувлар, албатта, ўзининг ижобий самарасини беришига ишонаман. Азиз ота-оналар, агар болаларингиз ўсмир ёшида бўлса, улар учун қизиқарли бўлган мавзулар ҳақида гаплашинг. Болани қалбидагини билишнинг энг синалган усули, бу улар билан яқиндан дўстлашишдир. Ҳар бир ота-онанинг олдида бир мақсад бўлиши керак. Яъни мен ўз фарзандимни ҳақиқий масиҳий қилиб тарбиялайман деган мақсад. Энди эса азиз биродарлар, шу мақсад сари интилиб ҳаракат қилайлик. Ишонаман, Худованд ҳар биримизни қўллаб қувватлайди. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Азизлар, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top