3:29

Руҳий ғалаба 238

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли азиз радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна ҳаво мавжлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан миннатдормиз. Cиз азизлар билан бир неча дақиқа давомида бирга бўламиз. Ҳурматли биродар, айнан сиз ўзингиз хаққингизда нималар дея оласиз? Албатта, ҳар биримизнинг ҳаётимизда муаммолар, турли қийинчиликлар учраб туради. Шундай бўлса-да, ҳали ҳам сизда Худовандга хизмат қилиш хоҳиши борми? Албатта, бундай савол ташлашимининг ўзига хос сабаблари бор. Чунки айрим биродарлар ҳаёти давомидаги содир бўладиган қийинчиликларга оддий қарашлари маълум. Аслида эса бу шайтон билан инсонлар орасидаги руҳий жанг, деб айтишимиз мумкин. Ҳар биримизда илк севги доимо абадий сўнмас бўлишини шахсан мен жуда-жуда истардим. Инсон тавба қилиб Худованд билан ярашганидан сўнг, унинг севгиси энг юқори чўққигача кўтарилади, деб айтишимиз мумкин.

Шу севги ана шу чўққида қолса яхши бўлар эди. Лекин масиҳийлик ҳаёти доимо бир хил кечади деб, ҳеч биримиз айта олмаймиз. Муқаддас Каломда Бутруснинг ҳаёти қандай кечганлигини биз ҳар биримиз яхши биламиз. Унинг ҳаёти худди бир денгиз тўлқинига ўхшарди. Бир кўтариларди, бошқа пайт эса яна пасайиб қолар эди. Азиз биродарлар, Худованд бизга қачон ва қандай синовларни беришни яхши билади. Чунки бизнинг Раббимиз Исо Масиҳга бўлган севгимизни янада ошишини шу орқали ривожлантиришни истайди. Азиз биродарлар, шахсан мен истар эдимки, ҳар биримизнинг Худовандга бўлган севгимиз асло сўнмаслигини. Лекин яна бир нарса бор: агарда севгимиз Худога нисбатан бошқа нарсаларга кучлироқ бўлса, масалан, пулга, турли хил кўнгил очар нарсаларга ёки бойликка, унда буни муаммо деб айтишимиз мумкин. Аста-секин буларнинг барчаси Исо Масиҳга бўлган севгимизни сўниб боришига олиб келади. Балки кунлар келиб умуман йўқолиб қолади деб ҳам айтиш мумкин.

Ўйлайманки, шунчаликка боришига ҳеч биримиз йўл қўймаймиз. Ҳаётда шундай биродарлар ҳам учраб турадики, Худога хизмат қилади, лекин масиҳийлик ҳаётининг мазасини ҳали татиб кўрмаган, айтайлик нима биландир овуниб юрадиган инсон. Бундай инсонлар масиҳийлик ҳаётини мақсадини ҳали тушунмаган инсонлар, деб айтамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, шайтон доимо масиҳий инсонларга қарши руҳий жанг қилади. Шундай жангда ҳар биримиз иштирок этиб келяпмиз. Демак, ҳаётимиздаги муаммолар пайтида шуни билишимиз керакки, буларнинг барчаси бекорга эмас. Худованддан ҳар бир муаммолар учун ҳам миннатдор бўлишимиз ва олдинга қараб юришимиз учун куч сўрашимиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда.

Сиз азизлар билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини сизларга яна бир бор айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Азиз биродарлар, ушбу сайтимизнинг янги кўринишдаги лойиҳаси ўз хизматини бошлади. Ушбу сайтда сизлар учун керакли бўлган турли фильмлар, мусиқалар ва бошқа фойдали блоклар ўрин олган сайтимизга марҳамат қилинглар. Ҳозирча хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top