3:03

Руҳий ғалаба 144

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Азизлар, яна сизлар билан соғ саломат радио эфир орқали учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга шон шарафлар бўлсин.

Муқаддас Китоб баён этган Шоул ҳақидаги ҳикоялардан биз бу кишининг унга муваффақият келтиришда ёки батамом мағлубиятга учрашида қисман сабабчи бўлган баъзи бир бошқа сифатлари ҳақида ҳам билиб оламиз.

Мисол учун, Шоулнинг сўзга усталиги. Кўпчилик олдида гапириш имконияти туғилганда у жуда ҳам гапга чечан бўлган. Бир сўз билан айтганда, кучли руҳиятга эга бўлмай туриб ҳам, бу одамга ҳокимиятни қўлга олиш ва барчанинг ҳурматини қозониш учун керак бўлган барча шарт-шароитлар яратилган эди.

Айнан мана шу нарса эса хавф-хатардан иборат эди. Шоул Исроилнинг шоҳи бўлиб тайинлангач, у жуда тезлик билан муваффақият қозона бошлади. Шубҳасиз, бу нарса уни ўз ҳаётида қандайдир чегараларнинг борлиги ҳақидаги тасаввурдан маҳрум қилди.

Шоул бошқаларнинг муҳтожлиги тўғрисида, ўзининг Худо билан муносабати борасида ва ўзи бошқараётган одамлар олдидаги бурчи ҳақида жуда кам ўйларди. Унда ҳолдан тойган кишига хос белгилар пайдо бўла бошлаганди.

Шоул иши кўп, тиними йўқ одамга айланди; у ўзича босиб олишим керак, деб ҳисоблаган бошқа ерларни кўрди. Ўша даврда исроилликларнинг энг катта душмани бўлган филистийлар билан жанг бошлаш арафасида Шоул Гилгалда Шомуил пайғамбарни сабрсизлик билан кутаётганди.

Пайғамбар зарур қурбонликларни келтириши керак эди. Бироқ у тайинланган вақтга етиб келмади ва бу ҳолат Шоулни ғазаблантирди. У: ўйлаган режаларим бузиляпти, шунинг учун ҳаракат қилишим керак, деб қарор қилди.

Шоулнинг ўзи қурбонликни келтирмоқчи бўлди. Ва шундай қилди ҳам. Охир-оқибатда нима бўлди? Худо билан аҳднинг жиддий бузилиши юз берганди. Қурбонликни Шоул каби шоҳлар эмас, балки фақат Шомуил каби пайғамбарлар келтиришлари мумкин эди.

Бироқ Шоул ўзини ўта муҳим одам деб ҳисоблагани учун бу қонун-қоидани унутиб қўйди. Шу дақиқадан бошлаб, Шоул ўз ҳаётининг пастга қараб қулай бошлаганини кўрди. “Энди сенинг шоҳлигинг узоққа бормайди. Эгам Ўз кўнглига мос, биттасини топди, Менинг халқимни сен бошқарасан, деб ўшани тайинлади. Чунки сен Эгамнинг амрига итоат қилмадинг”- деб ёзиб қўйилган 1 Шоҳлар китобининг 13 боби 14 оятида. Ҳолдан тойганларнинг ҳаёти ана шундай якун топади. Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга йўллашингиз мумкин. Хайр омон бўлинг, азиз радио тингловчи.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top