3:27

Худонинг сўзи 164

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Учинчи аср. Бу асрда ҳаворий шогирдлари томонидан экилган уруғлар ҳосил бера бошладилар. Энди жамоатда нозирларга юқори назар билан қарай бошладилар. Баъзи нозирлар ўзларига фахрли грекчада “ПАПАС”, яъни “Ота” деган номни олдилар. Азиз радио тингловчи биродарлар, айнан шу “Ота” деган сўз бўйича айрим саволлар пайдо бўлиши муқаррар.

Яъни бу ҳолат Матто китобининг 23 боби 9 оятига қандай мос келади? Келинг биргаликда ушбу оятни ўқиб кўрамиз. Шунда нима демоқчи эканлигимиз янада ойдинлашади. “Ер юзида ҳеч кимни ўзингизга ота деб ҳам атаманглар. Чунки сизнинг биргина Отангиз бор. У ҳам бўлса, самовий Отангиздир”. Азизлар, ушбу бахсли саволимизни сизларнинг эътиборингизга ҳавола қилмоқчи эдим. Имкон бўлса бизнинг dilkash@najot.com электрон почтамизга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ёзиб юборасиз, деб ўйлайман. Азизлар, икки юз йигирма иккинчи йилга келиб, Рим тахтига Александр Север ўтиради.

Бу император масиҳийларга яхши муносабатда бўлади. Лекин у Масиҳни Худо деб тан олмаган. Айнан шу ҳукмдор биринчи бўлиб масиҳийларга йиғилиш ўтказиш учун ибодатхоналар қурилишига рухсат беради. Рим империясининг ҳамма жойларида масиҳий ибодат хоналари қад кўтара бошлади. Учинчи аср охирига келиб, жамоат илк масиҳийликдан узоқлашди. Катта-катта шаҳарлар Рим, Александерия, Антиохиядаги жамоат нозирлари эса “ПАТРИАРХ” ёки “ПАПА” деб атала бошлади. Учинчи аср бошларида жамоатда ҳеч қандай суратлар бўлмаган. Бу аср охирига келиб, ибодатхоналарда суратлар пайдо бўла бошлади.

Қўй боқиб юрган чўпон Исо Масиҳ рамзи, кабутар Муқаддас Руҳ рамзи сифатида деворларда пайдо бўлди. Бу асрда чақалоқларни сувга чўмдириш бошланди. Ҳаворийлар давридан бошланган қувғинлар эса учинчи асргача давом этди. Масиҳ жамоати жуда қаттиқ қувғинларга учради. Худди ўт ичида қолгандек эди. Бундан ташқари сохта таълимотлар жамоатдан имонлиларни олиб кетди. Лекин нима учун Масиҳ жамоати бутунлай йўқ бўлиб кетмади? Чунки Худованд доимо ҳақиқий Масиҳ жамоатларини ва содиқ масиҳий инсонларни ҳимоя қилади. Бундан ташқари Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир жамоатларни Ўзининг қимматбахо қони эвазига сотиб олган. Худованд Ўзига тегишли бўлганларни ҳеч қачон ҳеч кимга бериб қўймайди.

Масиҳийлар адашган ёки катта хатоларга йўл қўйган бўлсалар ҳам, уларнинг орасида ҳақиқатдан Масиҳни севгучилар ва Масиҳ билан яқин алоқада бўлган масиҳийлар ҳам яшаган. Мана шундай юраклар Муқаддас Руҳнинг ердаги маъбади ҳисобланганлар. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Яна сиз, азиз тингловчиларимиз билан радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top