Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз радио тингловчи дўстларимиз билан яна радиомиз тўлқинлари орқали бўлса-да соғ-омон учрашиб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Марҳамат, тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, реформация – бу жамоатни қайта шакллантириш ҳаракати дейилади. Ўтган эшиттиришларимизда айтиб ўтканимиздек, орадан бир мунча вақт ўтгач, католик, шунингдек, проваслав жамоатлари ҳам тобора илк масиҳийликдан узоқлашиб маросимларга кўмилган ислом ва мажусийлардан фарқ қилмайдиган бўлиб қолди.
Бу билан жамоатда ҳақиқий масиҳийлар қолмади демоқчи эмасмиз, ҳар бир даврда бўлгани каби бу асрларда ҳам Исо Масиҳни чин юракдан севиб, У билан яқин алоқада бўлиб яшаган имонлилар ҳам бўлган. Рим жамоати папаси Европада ҳокимиятини кучайтириб боргани сайин халқларнинг шунчалик норозилиги ортиб борар эди. Бу норозичилик жамоат инкивизицияни қўлланилиши, индулгенция сотилиши ва таълимотлар оқибатида юзага кела бошлаган эди. Ўн тўртинчи асрдан бошлаб, Европада Рим католик жамоатига қарши жамаотни қайта шакллантириш ҳаракати бошланиб кетди.
Бу асрда яшаган Жон Виклиф (1374-1375 йилда) Рим католик жамоати ва папаси илк ҳаворийлар таълимотидан анчагина четлашиб кетганлиги ҳақида очиқдан-очиқ ошкор қилди. Бир минг уч юз саксон биринчи йилда ўн иккита тезисини ёзди. У масиҳийларни ҳаворийлар таълимотига ва жамоатда Муқаддас китоб нуфузи ва жамоатда Исо Масиҳнинг Ўзи бош эканлиги ҳақидаги ғояларини илгари сурди. Бу ғоясини Англия давлат амалдорларига ва халққа ёзма равишда тарқатди. Рим папаси Виклифнинг бу ҳаракатларини муҳокама қилиб, уни сохта таълимотда айблаш учун йиғилишлар ўтказди.
Лекин халқ ва амалдорларнинг аралашуви сабабли Виклиф папа жазосидан қутилиб қолди. Фақат уининг ўлимидан кейингина папа жазоси амалга оширилди. Виклифнинг суюклари қабрдан қазиб олиниб, ёқиб юборилади. Чехияда эса Ян Гус деган киши, Виклиф ғояларини илгари сурди. Европада Рим католик жамоатига қарши жамоатни қайта шакллантириш ҳаракати тобора ёйилиб борди. Ўн олтинчи асрга келиб, бу ҳаракатга жамоат ичидан эмас, ташқаридан ҳам кўплаб сабаблар юзага кела бошлади.
Бу сабаблардан айримлари шулардан иборат эди: биринчиси, Европа халқларини саводли бўлиб бораётгани. Иккинчиси эса, техника ривожланиши томонидан Иоганн Гуттенберг яратган китоб чиқарувчи техниканинг яратилиши бўлди. Бу асрда Виклиф Ян Гус ҳаракатларини давомчиси сифатида Германияда Мартин Лютер жамоатни қайта шакллантириш ҳаракатининг йўл бошчиси бўлди. Бу ҳақида кейинги эшиттиришларимизда тинглайсиз. Шу билан азизлар, бизга ажратилган вақт ўз поёнига етиб бормоқда. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Мана шу манзилга бемалол мактуб йўллашингиз мумкин. Ҳозирча сиз азиз биродарларимиз билан хайрлашиб қоламан, омон бўлинглар.