3:06

Худонинг сўзи 29

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг доимий мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да дийдор учрашганимиздан жуда миннатдорман. Ҳурматли радио тингловчи дўстим, агар сен ҳаётда нима қилишни ва қандай тинчлик топишни билмаётган бўлсанг, ҳаётингда ҳамма нарса беҳуда содир бўлаётгандек кўринса, Худовандга қулоқ тут.

Барча тинчлик ва ҳотиржамлик Ундадир. Фақатгина Раб Исо Масиҳ орқали сен ҳаётингда маъно, юрагингда тинчлик топа оласан. Азиз дўстим, бугун Худованд сенга шундай демоқда: “Чанқаганлар, барчангиз сувга келинг! Ҳаттоки сизлар ҳам, кумуш тангаси йўқлар, келинглар, сотиб олинглар. Келинглар, кумуш тангасиз шароб ва сутни бекорга олинглар!

Сизлар нега нон бўлмаган нарсага кумуш берасизлар, тўйғазмаган нарсага меҳнат қиласизлар? Мени диққат билан эшитиб, яхши нарсаларни енглар, токи жонингиз мой ила роҳатлансин. Менга қулоқ солиб, олдимга келинг. Мени тингланг, шунда жонингиз ором олади. Мен сизларга Довудга ваъда қилинган мангу аҳдим ва ўзгармас иноятимни бераман.

Мана, Мен уни халқлар учун гувоҳ қилиб бердим, уларнинг йўлбошчиси ҳамда насиҳатчиси қилдим. Мана, сен ўзинг танимаган халқни чақирасан, сени танимаган халқлар ҳам сенинг Худовандинг учун, Муқаддас Исроилинг учун сенга келгани шошилади. Чунки У сени машҳур қилди. Раббийни топиш мумкин экан, Уни изланглар. У яқин турганда Уни чақиринглар.

Имонсиз ўз йўлини, қонунбузар ёмон ҳаёлларини ташлаб, Раббийга мурожаат этсин, шунда У уни марҳаматлайди, бизнинг Худовандга мурожаат қилсин, чунки У раҳм-шафқатлидир.” Ишаё китоби 55 боб 1 оятдан 7 оятгача бўлган жойлар. Бундан ташқари, Худованд сен, азиз тингловчига, шундай демоқда: “Сиз ўткинчи озиқ учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озиқ учун ҳаракат қилинглар, уни сизларга Инсон Ўғли беради.

Инсон Ўғли эса Ота — Худонинг муҳрига моликдир. Халқ Исодан: “Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак?”- деб сўради. Исо деди: “Худога маъқул иш — Худо юборган Зотга ишонишдир”. “Бизлар Сенга ишонишимиз учун қандай иш қиласан, кўрайлик-чи, қандай ибратли мўъжиза кўрсатасан?” — деди халойиқ.

“Ота-боболаримиз саҳрода манна еганлар, Тавротда: “Ейиш учун уларга осмондан нон ёғдирди”, деб ёзилган”. Исо уларга деди: “Сизларга ростини айтсам, сизларга осмондан нон берган Мусо пайғамбар эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради”. Худо берган нон осмондан тушувчи ва дунёга ҳаёт бағишловчи нондир. Шунда халойиқ: “Ҳазрат, бундай нонни бизга доимо бериб тургин!” — деди. Исо шундай деди: “Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас”. Азизлар, сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Ҳайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top