3:53

Худонинг сўзи 171

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сиз азиз тингловчиларимиз билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, ўтган галги эшиттиришларимизнинг бирида сизлар билан Англиялик Уильям Кэри деган инсон ҳақида суҳбатлашган эдик. Бугунги эшиттиришимиз айнан шу инсоннинг кейинги ҳаёти ҳақида, марҳамат, тингланг. Кэри Хиндистонга хизмат қилиш учун бормоқчи эди. Лекин унинг хотини бундай таклифга қарши эди. Кэрининг ўз мақсадида мустаҳкамлиги охир оқибат Доротининг розилигига олиб келди. 1793 йилда Кэри оиласи билан Хиндистонга етиб келишади. Бегона юртдаги биринчи йиллари Кэри ва оиласи учун анчайин қийинчиликларни келтириб чиқарди. Кэри оиласини боқиш учун фабрикага ишга жойлашади. Орадан бир йил ўтиб, беш ёшли ўғлининг ўлими Доротини умуман ақлдан оздиради.

Оиладаги чидаб бўлмас муҳит ва фабрикадаги узоқ соатли ишга қарамасдан, Кэри бу ерга келишидан мақсадини унутмади. У ҳар кунидан бир неча соат вақт топиб, Каломни таржима қилиш билан шуғулланар эди.1800 йил Англиядан хизматчилар кела бошлади. Кэри янги келган хизматчиларни кутиб олиб, уларни жойлаштириб янги кучлар билан хизматни давом эттирди. Янги кучларнинг келиши Кэрининг хизматини янада илгари силжишига олиб келди. Хизматчилар босмахона ташкил этишди, мактабларда иш олиб боришди ва энг муҳими, таржима ишлари давом этарди. Хушхабар кенг жараёнда олиб борилди. Бир йилдан сўнг бу гуруҳни беҳад хурсанд қилган воқеа — биринчи хиндистонликни имонга келиши эди. Кейинги йилларда имонга келувчилар сони ортиб борди.1818 йил Кэрининг йигирма беш йиллик хизматидан сўнг, олти юз имонли чўмдирилган, бир неча минг киши эса жамоат йиғилишларига қатнашар ва Калом ўрганиш билан шуғулланар эди. Кэри Хушхабар хизматида кўп ютуқларга эришган бўлсада, энг катта ютуғи Серампурда маҳаллий хизматчиларни тайёрлаш учун ташкил қилган колледж бўлди.

Колледжда нафақат руҳий, балки дунёвий фанларни ўқитиш ҳам йўлга қўйилди. Биринчи йили ўқишга ўттиз етти талаба таклиф этилди, уларнинг ярми масиҳий эди. Яқин орада Кэрини Калкуттадаги колледжга шарқий тиллар бўйича профессор лавозимига таклиф этишади. Оддий этикдўз учун бундай мансабга кўтарилишга муносиб эмасдек, лекин хизматчи дўстларининг маслаҳати ва қўллаб қувватлаши билан Кэри таклифга рози бўлади. Кэри ҳаётининг охиригача Хиндистонда Хушхабарни кенг тарқатишга ва маҳаллий хизматчиларни кўтаришга асосий эьтиборини қаратди. Кэри Хиндистон масиҳийлик тарихида сезиларли даражада из қолдирди. У Хиндистонда кенг тарқалган тул аёлларни ёқиш ва ёш болаларни қурбонлик қилиш каби удумларга қарши жиддий кураш олиб борган бўлсада, ҳеч қачон уларнинг маданиятини ўзгартиришга ҳаракат қилмаган. Унинг мақсади маҳаллий жамоатларни ташкил қилиб, ўз она тилида Худонинг Каломи билан таьминлаб, ўз-ўзини хизматчилар билан таьминлай оладиган даражага кўтариш эди. Кэри мана шу мақсад учун бутун умрини бағишлади. 1834 йилда Кэри бу дунёни тарк этади. Азизлар, шу билан мавзумизга якун ясаб, сизларга интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top