3:26

Руҳий ғалаба 250

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомизнинг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдорман. Эшиттиришларимиз сизларга манзур бўлаётганидан жуда хурсандмиз, азиз радио тингловчилар. Азиз биродарлар, келинг Муқаддас каломдаги бир оят билан эшиттиришимизни бошлаймиз. “Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг”. Ушбу оят Ваҳий китобининг 2 боби 4 оятида келтириб ўтилади. Мана шу оятда айтилганидек, бу Эфес жамоатидаги бир камчилик эди. Шунинг учун ҳам Худованд Ўзининг муносабатини юқоридаги оят орқали ушбу жамоатга айтган эди.

Бу жамоатдаги севги ўлган эди. Албатта жамоатдаги иштирокчилар масиҳийликка хос бўлган барча кўрсатмаларни сақлаб келишар эди. Лекин уларда Масиҳга нисбатан бўлган севгилари сустлашиб қолган эди. Чунки улар ўзларининг иссиқ юракларига бошқа нарсаларни қабаул қилмас эдилар. Айтмоқчимизки, Эфес жамоати аъзолари ўзларига илк бора кўрсатилган йўлдан боришар эди. Азиз биродарлар, агар инсон нотўғри нарсалар ҳақида тушунчага эга бўлмаса, унга ҳамма нарса яхши бўлиб кўринади. Эфес жамоатлари масиҳийлик Каломда қандай белгилаб берилган бўлса, айнан шуни амалга оширишга ҳаракат қилишган.

Балки бу жуда муҳим муаммолардан бири бўлгандир. Инсон олдинга қараб юрар экан, баъзида орқага ҳам бурилиб қараши керак. Акс ҳолда орқадан келаётган душманни сезмай қолади. Душман эса бундан фойдаланиб, ўзи истаганидек унга ҳужум қилиб, ҳатто ўлдириши ҳам мумкин. Ҳурматли биродарлар, бу дегани баъзида Худованднинг кўрсатган йўлидан ташқарига чиқинг ёки баъзида гуноҳ қилиб туринг дегани эмас. Аксинча, барча содир бўлажак қаршиликлардан огоҳ бўлиб туринг деганидир.

Ўзингиз фараз қилиб кўринг, Худовандга кимдир айтса: “Худованд, мен Сени севаман, айтганларингни барчасига қулоқ соламан, лекин мен ўз хоҳиш ва истакларимдан воз кечмайман, аввалгидек яшаб юравераман.” Албатта бундай гапдан Худованд ранжиган бўлар эди. Худовандга бўйсуниш дегани, бу тўлиқ ўзини Унга бағишлашдир. Майли ҳаётингиз давомида муаммолар, қийинчиликлар бўлсин. Барчасини енгишга ҳаракат қилинг, бунда Худованднинг Ўзи сизга, қолаверса барчамизга мададкор бўлади. Азиз биродарлар, Худовандга бўлган севгингиз асло сўнмасин, аксинча илк севги доимо юрагингизда жўш уриб турсин. Ваҳий китобининг 2 боби 5 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз.

”Энди қаердан тушганингни эсла!Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр. Акс ҳолда тавба қилмасанг, қўққисдан сенинг ёнинга келиб, шамдонингни жойидан силжитиб юбораман”. Мана шу оят орқали тушуниш мумкин-ки, биз қандай қилиб Худовандга бўлган илк севгимизни қайтаришимиз мумкин экан. Албатта эски ҳаётимиизни кўз олдимизга келтириш ҳар биримизни янги инсон бўлишга янада ундайди. Азизлар, шунинг билан бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top