3:26

Руҳий ғалаба 254

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, Худованд биз имонлиларга радио тўлқинлари орқали бўлсада учрашишга имконият бермоқда, шу имконият учун миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, ҳозирги кунда турли мазмундаги воизликларни эшитиш одатий ҳолга айланиб бормоқда. Ҳатто шундай воизликларни ҳам эшитишимиз мумкин-ки, уларнинг айтишича Худованднинг барча фарзандлари ушбу дунёда соғлом ва бой яшашлари лозим экан. Албатта бу нотўғри фикр эмас. Лекин кўпчилик биродарларимиз Каломдаги ёзувларни фақат масиҳийларнинг гуллаб-яшнаши учун деб биладилар. Лекин Муқаддас каломда Раббимиз Исо Масиҳ абадий ҳаётдан бошқа ажойиб ҳаётни ваъда бермайди.

Ўйлашимизча, кўпчилик қарама-қаршиликларнинг келиб чиқишига айнан шу масалалар ҳам сабабчи бўлади, деб ўйлайман. Албатта соғлом бўлиш ва бой яшаш тўғрисидаги фикр шайтон ва унинг малайлари учун ҳамда ёвуз кучлар учун жуда қўл келади. Улар шу орқали масиҳийларни иккиланишга дучор қилишади. Шайтоннинг турли хил ҳийлалари ҳақида билиш ва уларга қарши тура олиш -масиҳий биродарларнинг ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Ҳозирги кун масиҳийлари шайтонга қаршилик кўрсатишни худди Исо Масиҳ давридагидек, хали ҳеч нарса ўзгармаган, деб ўйлашади. Аслида эса Раббимиз шайтонни енганидан бошлаб кўп ўзгаришлар содир бўлмоқда. Шайтон кундан-кунга янги васвасаларни ҳамда каломга зид фикрларни ўйлаб топмоқда.

Азиз биродарлар, айтайлик врач, бемор одамга ҳеч қандай дори-дармон ёрдам бермайди деб айтса, бизнинг фикримизни таъкидлаб ўтишим лозимки, айниқса масиҳий биродарларнинг фикрига бир нарса келади. Бу шундай фикр-ки, демак, ёвуз кучлар шу инсоннинг руҳий ҳаётига аралашган, деб ўйлаймиз. Ёвуз кучлар хоҳлаган ерида бўлиши мумкин. У хоҳланг уй ёки машина, ёки бўлмаса одамларнинг ичида ҳам бўлиши мумкин. Шунинг учун доимо касалликнинг тарихини ва келиб чиқишининг сабабини билиш жуда муҳим. Ҳар қандай инсон касалликка чалинмаслиги учун доимо врачнинг айтганларига амал қилиши ва ўзини эҳтиёт қилиб юриши лозим.

Масиҳий инсон эса доимо Худованднинг айтганларига амал қилиши ва доимо У билан бирга юриши лозим. Бу эса масиҳий инсоннинг руҳий ҳаётини соғлом бўлишига гаровдир. Раббимиз Исо Масиҳ айтадики, кимда-ким Унга эргашишни истаса, шу инсонни боғлаб турган барча дунёвий нарсалардан воз кечиши лозим. Воз кечиш эса осон эмас. Шунинг учун ҳам кўпчилик инсонлар Исо Масиҳга эргашишдан кўра, оддий ўзининг гуноҳкор ҳаётида яшашни афзал деб биладилар. Азиз биродарлар, Худованд ҳар биримизни Ўзининг қаторида бўлишимизни истайди. Унинг марҳамати чексиздир. Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Азиз биродарлар, бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top