3:25

Руҳий ғалаба 257

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан эфир орқали учрашиб турганимдан бағоят миннатдорман. Ўйлаймизки, биз тайёрлаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз радио тингловчилар учун манзур бўляпти. Ҳурматли радио тингловчи мухлислар, Галатияликларга мактубининг 6 боби 17 оятида шундай ёзилган: “Бундан кейин ҳеч ким менга оғирлигини солмасин. Чунки мен Раббим Исонинг жароҳатларини ўз танамда олиб юрибман”. Ҳаворий Павлус бундай гапларни гапириши учун асос бор эди. Чунки у Раббимиз Исо Масиҳга қилган хизмати давомида кўплаб жароҳатларни ўз танасида синаб кўрган эди.

Ушбу жароҳатлар шундан дарак берардики, ҳаворий Павлус Раббимиз Исо Масиҳнинг содиқ аскари бўлган. Чунки кимда-ким бир жойда туриб қолмай Худога хизмат қилар экан, албатта қандайдир жароҳатларни бошидан ўтқазади. Роберт Браунинг деган биродаримиз ўзи битган шеърларида ажойиб жумлаларни келтириб ўтган эди. Ушбу шеърда француз аскари майдонда жанг олиб борар эди. Шунда бошлиқ уни ўз ёнига чақириб: бориб император Наполеонга етқаз, биз жангда ғолиб чиқдик, деб айтгин деди. Шунда аскар ўзининг жанг пайтида олган қаттиқ жароҳатини ҳам унутиб, ўзига берилган шундай ишончдан ғурурланиб кетади.

Чунки У императорнинг олдига Хушхабарни олиб бориши керак эди. У Наполеоннинг олдига боргач, ҳаммасини батафсил гапириб беради. Шунда император аскарга қараб туриб: сен оғир яраланибсан-ку, деб айтади. Аскар эса барча оғриқларни эсидан чиқариб, асло яраланмаганман, деб айтади. Шу гапни айтиб бўлгач, бироз кулиб императорнинг оёқлари остига йиқилганича жон таслим қилади аскар. Азиз биродарлар, ушбу аскар ҳақиқатдан ҳам ўз бошлиғига садоқатли аскар бўлиб хизмат қилди. У охиригача чидаб ўз вазифасини адо этди. Азиз биродарлар, агар кимда-ким Худованднинг ҳақиқатларини ситқидилдан излаётган бўлса, шуни билиши лозимки, қачонлардир албатта турли қаршиликларга ҳам дуч келади.

Чунки ҳақиқатга қаршилик кўрсатувчи инсонлар дунёда кўплаб топилади. Шу билан бирга азиз биродарлар, агар биз тўғри йўлдан кетаётганимизни англасак ва йўлимизнинг охири Худованднинг жаннат аталмиш бекатида тамом бўлса, бундай қаршиликлар асло қўрқинчли эмас. Худовандга қанчалик кўп хизмат қилсак, абадий ҳаёт давомида Худованд шунчалик мукофотга бой қилади. Азиз дўстлар, кўпроқ мукофот олишга ҳаракат қилайлик. Шунинг учун ҳам ҳаворий Павлус содиқ аскар каби жанг олиб боришимиз ҳақида кўп бора гапирган эди. Азизлар, Худованд билан яшашнинг қандай эканлигини биз ҳеч биримиз хали охиригача билмаймиз. Қачонки Худованд билан жаннатда бўлган пайтимиз Худованднинг барча ваъдалари ёлғон эмаслигини кўрамиз.

Шунинг билан азиз биродарлар, бизга ажратилган эфир вақти ўз поёнига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинларида соғ-омон учрашгунча хайр омон бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top