3:29

Гуноҳнинг эвази

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар! Сиз азизлар билан яна “Дилкаш” радиоси орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат тингланг, сизлар учун “Дилкаш” радиоси. Момо Ҳаво илонга ишонди ва Худонинг гапига суянмади. Момо Ҳаво мағрурлик қилиб, у ҳам Худо каби бўлишни хоҳлади. Момо Ҳаво нима энг яхши эканлигини билишни хоҳлаб, Худога қулоқ солмади. Ва ўзини-ўзи алдади. Лекин фақат Момо Ҳаво эмас, Одам Ато ҳам мевани еганида, у ҳам худди шундай қилаётган эди. Айнан шу пайтда биринчи гуноҳ содир бўлди. Шунинг учун иккаласи ҳам гуноҳга бота бошлашди.

Улар гуноҳ қилганидан кейин нима рўй берди? Улар ялонғоч бўлганликлари учун бир-биридан уялишди. Улар Худодан яширинишга ҳаракат қилишди. Илгари улар қип-яланғоч бўлиб, уялмасдилар. Нега? Сабаби, гуноҳ қилишидан олдин улар мутлақо Худога итоат қилишган ва уларнинг кўнгли тўқ эди. Худо улар билан бирга юрган ва уларнинг муҳтожлигини таъминланган эди. Шунинг учун уларда ҳеч қандай камчилиги йўқ эди. Эндиликда уларни Худо билан учрашгиси ва гаплашгиси келмади. Шу пайтдан бошлаб Улар Худодан узоқлаша бошладилар. Шунинг натижасида улар ўзларининг муҳтожлигини таъминлай олмадилар ва ўзларининг камчилигини сезиб турар эдилар. Худованд эса уларни барибир севар эди.

Шунинг учун Худованд бу икки гуноҳкорларни кийим-кечак билан таъминлади. Улар энди гуноҳкор эдилар, шунинг учун Одам Ато Момо Ҳавони айблади. Биз ҳам Одам Атога ва Момо Ҳавога ўхшаймиз. Шунинг учун кўпинча бошқаларни айблашни, ўзимизни эса жавобгарликдан озод қилишни истаймиз. Биз ҳам кўпинча Худонинг сўзларига итоат қилмаймиз. Биз ҳам мағрурлик қилиб кўп гуноҳ қиламиз. Биз ҳам Худодан узоқлашиб қоламиз. Биз ҳам худди Одам Атодек, бошқа одамларни бизнинг гуноҳларимиз учун айблаймиз.Эсингиздами? Бошида Худо бу дунёни яратганида ҳаммаси жуда яхши бўлган энди.

Энди-чи? Нима бўлди? Ҳа, азиз биродар, битта гуноҳ, яъни бир нарсада Худога қулоқ солмаслик шунча ташвиш келтирди. Бутун келажак ўзгариб кетди. Одам Ато ва Момо Ҳаво орқали гуноҳ дунёга кирди. Ҳар бир киши ўшандан ҳозирги замонгача гуноҳ қилган. Бу гуноҳлар туфайли дунёнинг шароити ёмон бўлиб қолди. Энди эса азиз радио тингловчи, энг муҳим саволни сизларга бермоқчиман. Улар гуноҳ қилганидан кейин Худо нима қилди? Биринчидан, Худо илонни ва ерни лаьнати қилди. Иккинчидан, Худо Одам Атони ва Момо Ҳавони Адан боғидан чиқариб юборди. Неча марта улар гуноҳ қилган эдилар? Факат бир марта гуноҳ қилгани учун Худо уларни Адан боғидан чиқариб юборди. Нима учун? Чунки Худо муқаддас ва пок Худодир.

Худо гуноҳкорлар билан яшай олмайди. Худо адолатлидир. Худо одамларда гуноҳ борлиги учун жазолаши шарт. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг электрон почтамиз манзилини айтиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, яна радио орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top