MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннадормиз. Тингланг, эфирда “Дилкаш” радиоси. Вақт шунчалик қадрлики, баскетболчиларга секундлар қадрли, футболчиларга ҳар бир минут қадрли, поездга ва самолётга шошаётган одамга эса бир соат қадрли, имтиҳонга тайёрланаётган студентларга бир кун ҳам қадрли ёки етишмайди, деб айтишимиз мумкин. Ёз фаслида эса ҳар биримиз учун қиш қадрли. Умуман бизларга ҳар доим вақт қадрли ва вақт етишмайди. Албатта бизларнинг ҳаммамизга вақт етишмайди. Ҳақиқатдан, бизлар жуда бандмиз, ишхонадаги ишлар, уй ишлари, болалар тарбияси, маҳалла ва ҳар хил ишлар. Бизлар шунчалик бандмизки, биз ортиқча ишларни ўзимизга ололмаймиз. Лекин айрим вақтларда режамизни бузиб кутилмаган ишларга вақт ажратамиз. Масалан, сизнинг ўртоғингиз сизга телефон қилди ва шанба кундаги футболга унда 2та билет борлигини айтди ва сизни таклиф қилди.

Кўпинча дўстларимиз хафа бўлмаслик учун режаларимизни бузиб уларнинг таклифига рози бўламиз. Аслида ўша куни сиз уйингизни оқлашга режа қилган эдингиз, аммо дўстингиз учун бу ишни қолдириб, сиз дўстингиз билан футболга борасиз. Шунга ўхшаган мисолларни кўплаб айтиш мумкин. Бу мисол ҳақида жиддий ўйлаб қарасак, дўстлар учун вақт ажратамиз-у, аммо Яратувчи бўлган Худога ва Хушхабар айтишга вақт ажратмаймиз. Кўпинча муаммо фақат вақт етишмаслигида эмас, балки вақтни нотўғри белгилашдадир. Вақтимизни Худога бериш – бу ҳам қурбонлик. Келинг ҳаммамиз варақлар олиб, эрталабдан кечгача вақтимизни рўйҳат қиламиз ва ўзимизга турли саволларни бериб кўрамиз. Эрталаб нечада уйқудан турамиз? Қанча вақт ювиниш ва нонуштага кетади? Нонуштадан кейин нима ишлар қиламиз? Тушдан кейин нима ишлар қиламиз?

Кечки овқатдан кейин нима ишлар қиламиз? Бир кунда қанчалик вақт Худо учун ажратамиз? Бир ҳафтада, ёки бир ойда, ёки бўлмаса бир йилда ичида кимгадир гувоҳлик бердингизми? Агарда донолик билан вақтни ишлатсангиз, Хушхабар айтишга вақт қоладими ёки барибир бизга вақт етишмайдими? Менимча, ҳаракат етишмайди, бошқалар қилмаяптику, мен ҳам қилмайман. Хоҳиш етишмайди, якшанба жамоатга бориб турибманку, шунинг ўзи етарли. Шунга ўхшаш баҳоналар билан ўзимизни алдаб юрамиз.Охирида энг катта тўсиқлардан бири бу – имонлиларнинг Исо Масиҳнинг ягона Нажоткор эканлигига қатъий ишонмаса ва уларнинг ҳаётида Масиҳ гавдаланмаса, ва шунингдек Масиҳ ҳақиқатдан одамларга керак деган фикр уйғонмаса, имонлилар қандай қилиб бошқаларга Масиҳ ҳақида Хушхабар айта олади? Имонлиларнинг ўзлари руҳий оч бўлса ва ички дунёси бўм-бўш бўлса, Исо Масиҳга бўлган имони ва ишончи кам бўлса, қандай қилиб бошқаларга Исога ишонинглар, деб қатъий ишонч билан гапира олади?Агарда имонлилар масиҳийликни ҳақиқат ва Худога ягона йўл эканлигига ҳам бутун қалби билан, бутун онги, бутун ақли ва бутун кучи билан қатъий ишонмаса, Хушхабар ҳеч қачон самарали натижа бермайди. Азизлар, сизлар билан хайрлашиб ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтмоқчи эдим: www.najot.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top