3:29

Худонинг сўзи 175

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар. Азизлар, яна сизлар билан радио тўлқинларимиз орқали соғ-омон учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг Хушхабар гапирган пайтида доимо “Шоҳлик” ҳақида гапирар эди. Масалан, Матто Хушхабар китобининг 4 боби 17 оятидан шундай сўзларни ўқиб кўришимиз мумкин: “ …Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди” — деб айтар эди. Худонинг Шоҳлиги дегани, бу Худованд Шоҳлик қилаётган жойни билдиради.

Худованднинг хоҳиши эса у ерда қонундир. Худованд эса барча ерда Шоҳ саналади. Раббимизнинг Хушхабар айтишидан эса ягона мақсади бор эди. У хоҳлар эдики, одамлар Осмон Шоҳлиги ҳақида эшитишиб, ўзларининг барча гуноҳлари учун Худованднинг олдида тавба қилишларини. Шу орқали тавба қилганлар барча одамлар Осмон Шоҳлигининг мойланган аъзоларига айланиши керак эди. Азиз биродарлар, Эски Аҳд китобида Ишаё пайғамбар ва Дониёр пайғамбарлар кўп бора Шоҳлик ҳақида таъкидлаб ўтишган эди.

Бизнинг замонамизга келиб, Гитлер ва Сталин ўзлари хоҳлаганларидек антимасиҳийлик шоҳликларини ўрнатишмоқчи бўлишган эди. Лекин уларнинг ушбу режалари амалга ошмади ва вайрон бўлди. Азизлар, ушбу вайронагарчиликнинг ягона сабаби ҳар биримизга яхши маълум. Чунки Масиҳнинг Шоҳлиги шу пайитда ҳам Исо Масиҳнинг Шоҳлиги гуллаб-яшнаб ўсиб бораётган пайти эди. Худованд қураётган Шоҳликни ҳеч ким буза олмайди. Худога ҳеч қандай куч Шоҳликни барпо қилиши учун қаршилик ҳам қила олмайди. Раббимиз Исо Масиҳ одамлар билан шахсан гаплашиб, уларни Раббимизнинг Ўз Осмон Шоҳлигига аъзо бўлишга чақирар эди.

Азизлар, агар ёдингизда бўлса Раббимиз Исо Масиҳ Никодим билан суҳбатлашган пайитда унга: агар юқоридан туғилмас экан, Осмон Шоҳлигини нима эканлигини тушунмаслигини ва унга эга бўлолмаслигини айтган эди. Албатта Раббимиз Исо Масиҳ билан шахсан ёнма-ён ўтириб суҳбатлашган инсонларнинг ҳам ишончи камлик қилган. Бизнинг замонамиздаги инсонлар эса Осмон Шоҳлигини худди эртакдек қабул қиладилар. Ҳурматли биродарлар, ўз юртдошларимиз Осмон Шоҳлиги ҳақида жиддий тушунчага эга бўлиб, Худованднинг Шоҳлигида яшашни исташлари учун ибодатда бўлайлик.

Қачонки инсон Раб Исони ўз Қутқарувчиси деб тавба қилсагина, Осмон Шоҳлигини ўз юрагида ҳис эта олади. Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига иккинчи бор қайтиб келган пайтда барча инсонлар Унинг қандай Шоҳ эканлигини ўз кўзлари билан кўра олишади. Лекин афсуски шу пайтда У фақатгина Осмон Шоҳлигига аъзо бўлганларни Ўз Шоҳлигига олиб кетиш учун келади. Худонинг Шоҳлигини эса фақатгина У билан кетганларга кўриш насиб этади. Азиз биродарлар, шу билан эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top