3:24

Худонинг сўзи 177

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, Бабилон минораси ҳақида ва уни тиклашда иштирок этган инсонлар ҳақида кўп бора эшитганмиз. Аммо шу инсонларнинг ким бўлганлиги ҳақида унчалик қизиқиб кўрмаган бўлсак керак. Бабилон минорасини тиклашда иштирок этган инсонлар аслида гуноҳкор инсонлармиди? Ёки уларнинг хатолари нималардан иборат бўлган? Бугун ушбу саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.

Нима учун Худованд улар билан шундай кескин йўл тутди? Бунга нима сабаб бўлди? Минора барпо қилиш Худованд томонидан чекланмаган-ку ахир. Бизга қанчалик маълумки, ушбу инсонлар ҳам ҳақиқатгўй ва Худованднинг қонунларига бўйсинадиган одамлар эди. Ушбу инсонлар Нуҳ пайғамбар даврида яшаган инсонлардан кескин фарқ қиларди. Яъни улар иккиюзламачи ёки гуноҳга муккасидан кетган разил одамлар эмасди. Шундай экан, келинг азиз биродарлар, Ибтидо мактубининг 11 боби 4 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз: “ Улар, келинг, ўзимизга шаҳар ва боши осмонга етадиган минора бино қилайлик, бутун ер юзига тарқалиб кетмаслик учун ўзимиз учун ном чиқарайлик” — дейишди.

Азиз биродарлар, менимча бу инсонларнинг хатоларини ушбу оятдан топиш мумкин. Улар бино барпо қилишмоқчи бўлганида уларнинг қандай мақсадлари бўлган? Улар Худованднинг олдига ўзларининг кучи билан боришмоқчи бўлгандир. Ушбу инсонлар ўйлаган эдики, инсон ўз кучи билан ҳамма нарсага эриша олади деб. Балки ушбу инсонларни Осмон умуман қизиқтирмагандир, яъни қандай қилиб Осмонга Худованднинг олдига бориш? Бу ҳам битта ҳақиқат. Уларнинг Худованд билан умуман ишлари бўлмаган, улар фақатгина ўзларининг қизиқишларига берилиб бугунги кун асосида яшашган.

Албатта ушбу инсонлар Худованднинг Нуҳ пайғамбар пайтида берган ваъдасига ишонишар эди. Яъни Худованд энди одамларнинг гуноҳлари туфайли ер юзини сув бостириб ҳеч кимни ҳалок қилмаслигига қаттиқ ишонишар эди. Шунинг учун ҳам улар ўзларининг шахсий кучларига ишонган ҳолда минора қуриш учун берилиб кетишди. Азиз биродарлар, албатта Худованд инсониятни севади, шу билан бирга гуноҳкорлар учун унинг жазоси ҳам бор. Инсон ҳаёти давомида Худовандни улуғлаб яшаши керак. Бугунги кун инсонлари ҳам ўзларича ўйлайди: мен ҳеч кимга ёмонлик қилмаяпман, мен ўзимнинг ҳалол меҳнатим орқали кун кўряпман. Бошқаларга ёрдам беришга ҳаракат қиляпман, деб.

Аммо уларнинг ҳаётида Худованд йўқ. Худосиз эса инсон доимо гуноҳкор саналади. Худо билан яшаш эса доимо инсонни гуноҳ қилишдан сақлаб туради. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб қолди. Сизлар билан хайрлашиб, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top