3:25

Худонинг сўзи 185

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда. Азиз биродарлар, бизга яхши маълум-ки, шайтон доимо Худовандга ва Унинг фарзандларига қаршилик кўрсатиб келади. Унинг энг севимли қармоғи бу Худонинг сўзига, яъни Mуқаддас Каломга нисбатан одамларда ишончсизликни уйғотишдир. Агар ёдингизда бўлса азиз тингловчи, у худди шундай усул билан Момо Ҳавони ҳам алдаб гуноҳ қилишга мажбур қилган эди.

Худованд Одам Атога аниқ айтган эди: агар ушбу мевадан есанг ўласан, деб. Шундан сўнг уларнинг олдида илон пайдо бўлиб: Худованднинг сўзлари ёлғон, асло ўлмайсизлар, деб айтади. Ҳаво эса шайтоннинг ушбу сўзларига ишонди. Азиз радио тингловчи, ҳозирги кунда ҳам ким-ки Худонинг сўзига ишончсизлик билан қараса, уларнинг ҳаётида кўплаб гуноҳлар содир бўляпти. Ҳаттоки баъзилар айтадики, Каломдаги барча ёзувлар ҳам тўғри эмас, шунинг учун ҳар ким ўзи учун керакли ва кераксиз жойларни танлаши мумкин, деб. Бу қандай даҳшатли ҳолат. Мана шу биз баъзилар деганимиз, ҳозирги кунда кўплаб топилади. Шу инсонлар ҳам бошқаларни Худонинг сўзига иккиланиб қарашларига сабабчи бўлишмоқда.

Балки бу инсонлар ҳаддан ташқари ақлли ва доно инсонлардир, лекин нима бўлганда ҳам Худованднинг каломига бундай муносабат қилиш яхши эмас, ҳатто мен айтишим мумкин: каломга нисбатан қандайдир нотўғри муносабат қилишдан эҳтиёт бўлишлари керак. Албатта бундан шуни англашимиз мумкинки, шайтон ҳали ҳам ухламаяпти. Керак бўлса, у ўзининг разил мақсадлари йўлида муҳим одамларни ҳам ишлатишга тайёрдир. Ҳақиқатни била туриб унга нисбатан ноҳақлик қилишдек ёмони бўлмаса керак. Бундай муносабатнинг охири вой бўлиши аниқ. Азиз биродарлар, агарда шундай инсонлар билан дуч келсангиз, эҳтиёт бўлиш чорасини кўринг ва уларни нима кутаётганидан бехабар қилинг.

Азиз чўпонлар, агарда ўз гуруҳларингизда шундай инсонлар бўлса, уларга ҳақиқатни айтишдан қўрқманг. Улар бутун жамоатни заҳарлаганидан кўра биргина шунга ўхшаш одамни йўқотиш яхшироқ бўлади, деб ўйлаймиз. Албатта Муқаддас каломнинг Ибтидо китобидан бошлаб, Ваҳий китобигача бўлган жойларда биз Худованднинг одамларга бўлган севгиси ҳақида ўқиймиз. Шу билан бирга У инсонларнинг қандай гуноҳкорлигини ҳам айтади. Шунинг учун Худованд Ўзининг ягона Ўғли Исо Масиҳни ерга юборди ва биз учун У азоб чекди. Биз масиҳийлар барча инсонларни Муқаддас каломдаги ҳақиқатларни билиши учун ундашимиз керак.

Гуноҳга эътиборсизлик эса инсоннинг ҳаётида ачинарли ҳолатларни келтириб чиқаради. Шунинг билан азиз радио тингловчи, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етди. Сизлар билан хайрлашар эканман, сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор айтиб ўтсам: www.najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top